Нестеров ва Фарҳод Тожиев яшил майдонга қайтишди

Narzulla Saydullayev
15 фев 2014, 18:53
Бугун Тошкентнинг "Локомотив" клуби "Сўғдиёна" билан назорат учрашувини ўтказгани ҳақида хабар бердик.
Ушбу баҳсда "темирйўлчилар" сафида Игнатий Нестеров ва Фарҳод Тожиев майдонга тушишди. Иккала футболчи ҳам ўтган мавсум жароҳат олиб узоқ муддат даволанишди. Бугунги ўйин Нестеров учун "Локо" либосидаги дастлабки норасмий учрашув бўлди.

Бундан ташқари "Сўғдиёна"га қарши баҳсда 2013 йилни Қозоғистоннинг "Жетису" клубида ўтказган Руслан Мелзиддинов ҳам ҳаракат қилди. Илҳом Суюнов Абрамов томонидан яна жамоага қайтарилган. Тажрибали ҳимоячи ҳам Жиззах клубига қарши ўйнади.

Қатардан қайтиб келган Фозил Мусаев борасида бироз олдин хабар бердик.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›