UZ

Сўнгги янгиликлар

01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  3 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  1 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  0 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  0 00:20А Серия. "Кальяри" "Ювентус" дарвозасига ҳозирча иккита гол урди (онлайн ҳисоб)  32 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  1 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1 22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди" Янгиликлар

Неъматулла Қуттибоев: "Аслида "Локомотив"ни мағлуб этишимиз ёки дуранг бўлиши керак эди"

"Локомотив"га қарши ўйиндан кейин "Арал" жамоаси бош мураббийи Неъматулла Қуттибоев иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ва рақобатбардош ўйин бўлди. Менимча, дуранг адолатли натижа бўларди.

- Нима деб ўйлайсиз, агарда пенальти гол бўлганида ўйин қандай кечарди?

- Умуман бошқача бўларди, иккинчи бўлимда "Локомотив" ҳужумкорроқ ўйнарди. Бизда шу орқали қарши ҳужумга чиқиш имкониятлари ошарди. Пенальтига келсак, "Андижон-SGS"га қарши ўйинда пенальтини ушбу футболчимиз тепган ва гол урганди. Пенальтини биласиз, бу лотерея. 

- Мавсум энди бошланди. Жамоангиз Сиз хоҳлаган ўйинни кўрсатяптими ёки бунга қанча вақт керак?

- Йигитларга ҳам айтгандим, менимча, беш ўйиндан кейин жамоа ўйинини топиб олади ва мен ўйлаган футболни намойиш қилади. 

- "Локомотив" иккинчи бўлимда ҳисобга қараб ўйнадими ёки ҳужумкорликка эътибор бермадими?

- Рақиблар, албатта, ҳисобга қараб ўйнади. Танаффусда футболчиларга айтгандим, агарда гол уриб олсак, улар асабийлашишни бошлайди. Шу орқали "Локомотив" ҳужумга чиқишни бошларди. Улар барибир ҳисобга қараб ўйнашди. 

- Умумий савол. Жамоадаги мақсад қандай ва клубга эътибор қай даражада?

- Бу жамоани ўтган йили қўлимга олдим. Шароитга келсак, барчаси яхши. Молиявий томондан муаммо йўқ. Олдимизга қўйилган мақсадга келсак - ҳар ўйинда майдонга тушиб, ғалабага эришиш. 

- Дейлик, агарда ўйиндаги барча вазиятларда гол бўлганида ҳисоб қандай бўларди?

- Биз ғалаба қозонардик. 

- Маълумки, қорақалпоқ футболи ўзига яраша тарихга эга. Асосан яхши ҳужумчилар етиштириб чиқариш билан ёдда қолган. Масалан, Сиз бу борада ёрқин мисолсиз. Ундан кейин Азамат Алланиязов чиқди. Келажакда шу каби порлаб чиқадиган футболчиларни кўряпсизми?

- Бугун ўйнаган Руслан Қалмағанбетов. Унга вақт керак. Чунки у иккинчи лигадан чиққан бола. Арислан Юсупбаев ўйнади, 2003 йилги бола. Бугун яхши ўйин ўтказди. Шу болалар билан ишласа, келажакда яхши ҳужумчилар чиқади.

- Бугун Сизнингча, "Локомотив" Сиз кутган ўйинни намойиш қилиб бера олдими?

- "Локомотив"да мақсад бошқача. Уларда футболчиларнинг даражаси ҳам кучли. Лекин ўйиндан олдин йигитларга рақибни асабийлаштириш керак деб айтгандим. Вазиятларимиздан, пенальтидан гол ура олмадик. Агарда гол уриб олганимизда, барчаси бошқача бўларди. Аммо "Локомотив" мен кутган ўйинни кўрсата олмади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика