UZ

Сўнгги янгиликлар

01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  2 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  5 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  3 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  31 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  18 22:27Ҳакамлар маркази "Пахтакор" - "Сурхон" ўйинидаги баҳсли вазият бўйча изоҳ берди  1 22:01УЕФА Исроилни четлатишга тайёр, аммо...  11 21:02Суперлига. Сергеевнинг ягона голи "Пахтакор"га "Сурхон" устидан қийин ғалабани келтирди  63 20:43Элит ОЧЛ. "Насаф" ўз майдонидаги жанговар ўйинда "Ал Ҳилол"га ютқазди  303 20:10Суперлига. "Динамо" ўз уйида "Шўртан"дан устун келди  12 19:50Моуринью ЕЧЛнинг янги формати ҳақида: "Ўзингиз рўбарў келмайдиган жамоаларга ўрнингизни бўшатиб бериш ғалати"  5 19:18Испания Суперкубоги учрашувлари санаси маълум  6

"Нега Ўзбекистонда ПФЛнинг навбатдаги мавсуми учун лицензиялаш ҳозир ўтказилмоқда? Лицензия олиб, чемпионатдан чиқиб кетаётган "Турон"дан сўранг" — Алишер Никимбаев Янгиликлар

"Нега Ўзбекистонда ПФЛнинг навбатдаги мавсуми учун лицензиялаш ҳозир ўтказилмоқда? Лицензия олиб, чемпионатдан чиқиб кетаётган "Турон"дан сўранг" — Алишер Никимбаев

Ўзбекистонлик футбол мутахассиси Алишер Никимбаев Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясини қўлга киритгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди.

"Мана кўзбўямачиликнинг яна бир мисоли. ОЧЛда иштирок этиш учун лицензиялар сони бўйича мамлакатларни солиштириш.

Кўришидан, тасанно дегингиз келади. Бир вақтнинг ўзида шунчалик кўп профессионал клублар – Хитой, Корея ва Японияни қўшиб ҳисоблагандан ҳам кўпроқ.

Аммо шошманг, Японияда бир йил олдин 50 дан ортиқ лицензияланган клублар бор эди. Улар қаерга ғойиб бўлишди? Ҳеч қаерга йўқолишмади. Шунчаки Чемпионлар Лигаси мавсуми ўзгарди ва ҳозир Япония, Корея ва Хитойда миллий лигага лицензия бериш Чемпионлар Лигасидан фарқли вақтларда ўтказилмоқда. Шунинг учун Японияда атиги 4 та лицензия талабномаси бўлган ва уларни барча 4 клуб қабул қилган. Кореяда 5 та ариза бўлган, 4 таси лицензия олган.

 J-лига ва К-лига учун лицензиялаш жараёни кузда бўлиб ўтади. Ва бу мантиқий, чунки янги мавсум баҳорда бошланади. Айтганча, Ўзбекистонда бўлгани каби. Хўш, нега Ўзбекистонда ПФЛнинг навбатдаги мавсуми учун лицензиялаш ҳозир ўтказилмоқда? Лицензия олиб, чемпионатдан чиқиб кетаётган "Турон"дан сўранг. Лицензия ололмаган, қандайдир йўл билан мавсумнинг асосий қисмини якунлаши керак бўлган "Сурхон"дан сўранг", – деди Алишер Никимбаев ЎзПФЛнинг лицензия ҳақидаги хабарига жавобан.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика