UZ

Сўнгги янгиликлар

01:01ЭЛИТ ОЧЛ. Неймар яна жароҳат олди, "Ал Ҳилол" йирик ғалабага эришди  2 00:06Мората ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Родри қолганлардан хотиржамроқ"  0 23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  6 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  5 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  58

Нега мени ташлаб кетдингиз, нега? Янгиликлар

Нега мени ташлаб кетдингиз, нега?

Эртага клублар ўртасида жаҳон чемпионати ярим финалида ўйнайдиган, Литва иккинчи лигасида ирқчиликдан азоб чеккан, Польшада ҳомиладор аёли билан маошсиз ўтирган ва отасиз ўсган "Тоттенхэм" собиқ ярим ҳимоячиси Паулиньо ҳақида.


Улар Сан-Пауло шимолидаги Ново Мундо фавеласида яшаган. Уй ойнаси кўча томонга эмас, қўшни тарафга қараган эди. Паулиньо 2 ёш, акаси Эрик 12 ёшлигида уларнинг отаси Жозе Пауло оиласини тарк этади. Паулиньонинг отаси ҳайдовчи бўлиб ишлаган. Бир куни Пернамбуко штатидаги Пескейра балиқчилик қишлоғига йўл олиб, ўша ерда қолиб кетган. Пескейрада янги ҳаётни бошлаган, бир-икки маротаба собиқ хотини ва ўғилларини кўргани келган, аммо 2002 йилдан сўнг умуман кўринмай кетган эди.

Паулиньонинг онаси янги эри билан ишда танишиб қолади. Она - молиявий ёрдамчи, ўгай ота эса давлат ишчиси эди. Эриканинг иккинчи эри болаларни боқиб олади ва катта ўғил Эрикни футбол тўгарагига олиб боради, Паулиньо эса доимо уни бирга олиб кетишларини сўрар эди. Бир куни акаси билан футболга қатнайдиган етти ёшли болакайга мураббийлардан бири қизиқиб қолади ва уни футзал жамоасига олади.

Паулиньо машғулотларда иштирок этиш учун ҳар куни Сан-Паулонинг шимолидан жанубига бориб келарди. Бир ўзи эмас, баъзида онаси, баъзида ўгай отаси билан. Паулиньонинг уйидагилар болакайдаги иқтидорга эътибор бермайди. Агар уни кўчага қўйиб юборишмаса, Паульиньо уйдаги буюмларни деразадан улоқтирарди, кичик уйда эса буюмлар кўп бўлмаган ва она икки уй орасидаги буюмларни олишга жуда қийналар эди. Паулиньо эса ҳар сафар калтакланарди. Шундан сўнг болакайни ҳарҳашаларини чидаб ўтиришни истамаган она уни ҳар куни шаҳарнинг нариги бурчагига олиб борарди.


22 ёшида "Коринтианс" футболкасида Бразилияда машҳур бўлган футболчи, болалигидан бу клубга мухлислик қилишни бошлаган. Унинг холаси Элиа "Коринтианс"нинг ашаддий мухлисаси бўлган ва 1990 йилда Паулиньонинг акаси Эрикни "Итакера" стадионига олиб боради. Ака ҳам тезда клуб мухлисига айланади ва укасини ҳам "касал" қилади. Паулиньо онаси ва акаси билан яшайдиган уйнинг эгаси темирчи бўлган ва бир куни "Коринтианс" бюртмасига кўра, клубнинг катта гербини ясайди, аммо бир нима бўлиб бу герб ўз эгасига жўнатилмайди ва катта темир-терсак Паулиньо уйи олдида узоқ вақт қолиб кетади.


Паулиньо акасининг футболчилик фаолияти ўхшамайди. На она, на ўгай ота ва на Эрик Паулиньони машғулотларга олиб боришга улгурмас эди. Эрик бир неча йилдан сўнг полицияга ишга киради ва ўзи туғилган туман Вила Мария хавфсизлик хизмати раҳбарига айланади.


Паулиньо 12 ёшигача футзал билан шуғулланади ва кейинроқ унинг онаси атрофида мураббийлар кўпайиб қолади. Улар болакайда иқтидор борлигини, Паулиньони катта футболда синаш кераклигини айтигади. Эрика бу фавеладан бош олиб кетиш учун сўнгги имконият эканлигини тушунади ва Паулиньони катта футбол билан шуғулланишга мажбур қилади ва "Португеза"нинг таклифини қабул қилади.


"Португеза", кейин "Аудаш". "Адуаш" мураббий Сержио Роберто Паулиньодан янги Кафу чиқишига ваъда беради, у эса марказдан ўйнашни истар эди. "Агар ўнг қанот ҳимоячиси бўлсанг терма жамоага кира олсан!". Паулиньо эса паст овозда: "Мураббий, мен марказда ўйнашни хоҳлайман". Футболчи устун келди.

"Аудаш" эгаси, бизнесмен Тиаго Скуро Литва ва Польшада бизнес-ҳамкорларга эга эди ва Паулиньо 18 ёшга тўлганида, Скуро "Вильнюс"га ўтишни таклиф қилади. Паулиньо онаси, акаси, дугонаси билан маслаҳатлашди ва хатто отасига қўнғироқ қилади. Бразилиялик таклифни қабул қилди. Ўша пайтларда "Вильнюс" сафида бир неча нафар бразилияликлар бор эди.


Литвада зерикарли бўлмади. Паулиньо қишга бир амаллаб кўникди, аммо клуб футболчиларни майдондаги қорни тозалашга мажбур қилар эди. Футболчи мухлислардан ҳам жабр кўрди. Меҳмондаги учрашувларнинг бирида ишқибозлар Паулиньога танга отиб, маймун овозига ўхшаш товушлар билан футболчини ҳақорат қилади. Бир куни Паулиньо ва "Вильнюс"даги бошқа бразилияликни дўконда ирқчилик руҳида ҳақорат қилишади. Яна бир бразилиялик Ричард Гомес эса клуб президенти қизи билан севишиб қолган эди, президент эса бунга қарши бўлган. Паулиньо клубдан кетиш вақти келганини сезади - бундан ташқари бир неча йилдан сўнг клуб профессионал футбол радарларида кўринмай қолади.


Паулиньо Лодзининг ЛКС клубига ўтади. Танга отишмади, дўконда кўлишмади, аммо футболчининг аёли Барбара ҳомиладор бўлганида Паулиньонинг маошини жуда кеч беришар эди. Паулиньо ундан кўра "Аудаш"да беш барвар кам маош олишга қарор қилади.

Паулиньо Бразилияга қайтганида "Аудаш" Сан-Пауло" штатининг тўртинчи дивизионида иштирок этарди, аммо маош кечикмас эди. Футболчи клуб ўзини тиклаб олиши учун яхшигина ёрдам беради ва у B Серияда қатнашадиган "Брагантино" эгасига ёқиб қолади. Бошланди! Штат чемпионатида "Коринтианс"га қарши баҳсда майдонга тушган Паулиньо рақиб дарвозасига гол уради ва орзусидаги клубидан таклиф олади. Эртакдагидек! "Коринтианс" марказида машҳур Элиас ва Жусилей ўйнар эди, аммо кейинроқ улар "Атлетико" ва "Анжи"га йўл олишди.


Паулиньо Ралф билан бирга Бразилия чемпионатининг энг яхши ярим ҳимоячиларига айланиб, чемпионат ва Либертадорес Кубогида ғолиб бўлади ва терма жамоага чақиришади. Кузда у Пернамбуку штати ҳисобланган Ресифега, "Наутико" клубига қарши ўйнагани боради. Ўша жойдан 215 км узоқликда унинг ҳақиқий отаси яшар эди. Улар 20 йил кўришишмаган ва хатто 2 йилдан бери қўнғироқлашмай қўйган эди. Отанинг рақами ўзгарган, у эса бу ҳақда айтмаган эди. "Коринтианс" 1:2 ҳисобида мағлуб бўлади. "Наутико" администратори футболчига унинг отаси стадионда, панжара ортида турганини айтади.


Паулиньо ўша томон қадам ташлайди ва бир неча сониядан сўнг югуриб кетади. Ҳамма бундан хабардор экан, аммо футболчининг ўзи йўқ. Журналистлар тезда уларни ўраб олади. Паулиньо отасини қўлларидан ушлаб, панжара ортидан уни ўпади ва йиғлаб юборади. 20 йил кўришишмаган.


- Илтимос, тарқалинглар, бу мени отам - дейди Паулиньо. - Мен сизга футболкамни бераман, аммо ҳозир эмас - допинг тестдан ўтишим лозим. Рақамингизни айтинг. Қўнғироқ қиламан, ҳа, қўнғироқ қиламан. Сизни яхши кўраман.


Ота нима қилишини билмас эди. Паулиньо югуриб кетди, Жозе Пауло эса жойида қотиб қолди. Унга сув олиб келишди:

"Ўғлим билан фахрланаман ва унга азоб бериш ниятим йўқ. Уни телевизорда кўрганимда хурсандлигимдан йиғлаб юбордим ваниҳоят унинг ўйинини ўз кўзларим билан кўрдим. У футбол билан банд, мен эса уларни онаси билан ташлаб кетгандим".


Журналистлар допинг тестга кетаётган Паулиньони сўроққа тутишди:

"Мен узоқ вақт отамни кўрмадим, аммо унга ва унинг аёлига бахт тилайман. Ҳозир аёлим ва тўрт ёшли қизим бор ва ҳозир улар ҳақида ўйлаяпман".

Жозе Пауло Пескейрага қайтиб кетди, Паулиньо эса бир йил ўтар-ўтмас Лондонга йўл олди. Эртага у "Барселона"га қарши клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг ярим финалида ўйнайди, отаси эса сигаретасини чекиб бўлгач, телевизор қаршисига ўтиради.

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика