UZ

Сўнгги янгиликлар

01:54ЕЧЛ. ПСЖ Лондонда "Арсенал"ни таслим этди  95 00:30Вадим Абрамов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам биринчи ўринда қоламиз"  0 00:15"Ал Аҳли" "Ал Ҳилол" устидан ишончли ғалаба қозониб, Элит ОЧЛ финалига йўл олди!  26 23:50Февзи Давлетов: "Афсуски, йўл қўйган иккитагина хатомиз туфайли мағлуб бўлдик"  1 23:35Эрик Дайер "Бавария"ни тарк этади. Унинг кейинги жамоаси аниқ  0 22:49Мендининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  2 22:20Кетма-кет иккинчи мавсум Ўзбекистон Кубогининг амалдаги ғолиби гуруҳдан чиқа олмади  23 21:40"Лочин" бош мураббийи Сардор Тўхтаев: "Андижон" — бизни икки карра кўпроқ куч билан ўйнашга ундайдиган жамоа"  9 21:15Ўзбекистон кубоги. "Сурхон" ўз майдонида "Динамо"га мағлуб бўлди, "Андижон" гуруҳда қолиб кетди  19 20:55Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" ўз майдонида йирик ғалаба қайд этди  2 20:35Александр Хомяков: "Футболда ишонч ва хоҳиш кўп нарсани ҳал қилади"  30 20:18Учта ўйинда 14:1, саудияликлар фойдасига. ОЧЛ Элит кубоги Саудияда қоладими?  10 19:34"Барселона" "Байер" футболчисини Испанияга қайтармоқчи  1 19:12Ўзбекистон кубоги. "Андижон" сафарда "Лочин"га ютқазиб қўйди   98 18:1019 ёшли посбон, "Насаф" футболчиси, ОКМКни ютган мураббий ва Ўзбекистон МТЖ аъзоси — Суперлигада 7-турнинг энг яхшилари   6

"Нефтчи"нинг ўз мухлисларига мурожаати Янгиликлар

"Нефтчи"нинг ўз мухлисларига мурожаати

“Миллионлар ўйини” дея аталмиш футбол мухлислар учун ўйналиши бежиз эмас. Шунинг учун ишқибозларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга ўзгача далда бўлади. “Нефтчи” жамоаси ўзининг мухлислари билан фахрланиб келади.

Жамоамиз мухлис тўплаш бўйича етакчи саналади. Ҳар доим мухлислар бевосита стадионга келиб, жамоани қўллаб-қуввалаб туришди. Бу эса футболчиларимизга қўшимча куч бағишлагани аниқ.

Хусусан, Косонсойдаги ўйинда ҳам Фарғонадан минг нафарга яқин мухлисларнинг ташриф буюргани бизни қувонтирди. Мана шундай ашаддий мухлислар борлигидан мамнунмиз. Айтиш жоизки, “Нефтчи” ўз мухлисларини уялтириб қўймайди. Жамоа аъзолари сизларни “ўн иккинчи ўйинчи” сифатида билишади. Сизлар бор экан, “Нефтчи” яна илгариги шон-шуҳратини тиклайди.

Жамоа ҳар сафар ишқибозларни хурсанд этиш учун майдонга тушади.  Клубнинг  ашаддий мухлислари сифатида узоқ масофаларни босиб ўтиб, ҳеч бир ўйинни ўтказиб юбормай бевосита стадионда томоша қилиб бораётган ишқибозлар сони ҳам жуда кўп. Тан олиш лозим, “Нефтчи”нинг мухлисларига Ўзбекистоннинг бошқа жамоалари ҳавас кўзи билан қарашади.

Маълумки, 26 август куни жамоамиз олий лига 17-тур доирасида Тошкентда “Бунёдкор”га қарши майдонга тушади. Ушбу учрашувнинг аҳамияти “Нефтчи” учун жуда баланд ва бунда жамоа ўз мухлисларининг далдасига муҳтож бўлади. Жамоанинг ашаддий мухлислари шу куни бевосита стадионда “Нефтчи”ни қўллаб-қувватлашлари эса ижобий натижа қайд этилиши учун замин яратган бўларди.

Ўйлаймизки, “Нефтчи” мухлислари “ўн иккинчи ўйинчи” эканликларини исботлаб, Тошкентда ҳам жамоани бевостида стадионда қўллаб-қуватлашади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика