UZ

Сўнгги янгиликлар

10:15Драган Черан: “Андижонлик мухлислар нафақат Ўзбекистонда, балки жаҳон даражасидаги бренд”  2 09:48Лионель Месси фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин  2 09:20"Каттақўрғон" яна бир тажрибали футболчи билан шартнома имзолади  2 08:53Грузиялик футболчи фаолиятини "Сурхон"да давом эттиришга яқин  2 08:26Пўлатхўжа Холдорхонов фаолиятини водийда давом эттиради  4 07:58Грузия терма жамоасининг собиқ футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  9 07:30Эрон ОАВ. Сергеев "Персеполис" билан шартнома имзолади  11 03:15Африка кубоги. 1/8 финал. Мали пенальтилар сериясида Тунисни мағлуб этди, Сенегал эса Судан устидан зафар қучди  0 03:03Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди  25 03:00А Серия. "Аталанта" ўз уйида "Рома"ни мағлуб этди  1 02:11Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Иттиҳод" ўз майдонида рақобатчисини мағлуб этди  0 00:26АПЛ. "Арсенал" 5 та гол урилган ўйинда меҳмонда "Борнмут"ни мағлуб этди, Райсдан дубль!  12 23:59А Серия. "Ювентус" ўз майдонида "Лечче"ни мағлуб этолмади  4 23:35Ўзбекистон ва Озарбайжон чемпионлари Анталияда ўзаро ўйнашади  4 23:17БАА чемпионати. "Ал Батаэҳ" ўз майдонида "Дибба"га мағлуб бўлди, ўзбекистонлик икки ўйинчи баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  2

“Нефтчи”да бир қатор ўзгаришлар юз берди Янгиликлар

“Нефтчи”да бир қатор ўзгаришлар юз берди

Бугун яъни май ойининг илк санасида “Нефтчи” клубида бир қатор ўзгаришлар юз берди.

Жумладан клуб директори вазифасида ишлаб келган Ҳикматулло Насриддинов ва шунингдек бунгача мураббийлар штабида фаолият юритиб келган катта мураббий Шамил Исеев, жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Элдор Сакаев, мураббий Диёр Мирзабоев ва матбуот котиби Аброр Деҳқонов билан  жамоа дўстона муносабатда хайрлашишга қарор қилди. Уларнинг клуб равнақи учун қилган хизматлари учун миннатдорчилик билдирган холда келгуси фаолиятларида омад тилаймиз.

Раҳбарият мураббийлар штабига маҳаллий ёш мураббийлар Сергей Лебедев, Баҳром Ҳайдаров ва Шерзод Раимжоновни жалб этди. Мухлисларга яхши маълумки ушбу трио жамоамиз учун бегона эмас. Сабаби уларнинг ҳар бири илгари футболчилик фаолиятининг асосий қисмини айнан “Нефтчи” жамоасида ўтказганди. Сергей Лебедев илгари мураббий сифатида ҳам ишалаганини ишқибозлар яхши билишса керак. Маълум танаффусдан сўнг мураббий яна жамоага қайтди.

Клуб техник директори лавозимида эндиликда Султон Зайлобидинов фаолият юритадиган бўлди. Жамоамизнинг янги мураббийлари ва бошқа ходимларига келгуси фаолиятларида омад тилаб қоламиз. 


Исломбек Рустамбеков, "Нефтчи" матбуот котиби.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика