"Нефтчи": Тошкент йиғини якунланди
28 июл 2014 00:11
Янгиликлар
"Нефтчи": Тошкент йиғини якунланди
Мурод Исмоилов бошқарувидаги жамоа бугун сўнгги назорат учрашувида майдонга тушди. Бу сафарги рақиб Ғузорнинг “Шўртан” жамоаси бўлди.
Учрашув синов-назорат ўйини мақомини олгани учун жамоалар натижадан ҳам кўра асосий эътиборни ўйин услубни тўғри йўлга қўйишга эътибор қилди.
“Нефтчи” қуйидаги таркибда ҳаракат қилди: Сардор Қобулжонов, Дилёр Ирматов, Руслан Мелзитдинов, Иқбол Бобохонов, Вячеслав Пономарёв, Умид Қодиров, Александру Оника, Жавоҳир Расулов, Акмал Холматов, Рўзимбой Аҳмедов Андрей Акопянц.
Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Абдуллоҳ Олимов, Сайдулло Раҳматов, Муродбек Бобожонов, Музаффар Музаффаров, Носир Отақўзиев.
Ўйинда томонларга 1:1 ҳисобида дурангга имзо чекди. Жамоамизнинг голига Рўзимбой Аҳмедов муаллифлик қилди.
Шундан сўнг ийд-рамазон ҳайит байрами муносабати билан футболчиларга қисқа муддатга дам берилди. Энди жамоа 29 июль куни Фарғонада йиғилади.
Иккинчи давранинг илк учрашувида ўз майдонида “Бухоро”ни қабул қиладиган “Нефтчи” 3 август куни бўлиб ўтадиган ўйинга қадар ўз қароргоҳида шуғулланади.
Фикрлар