UZ

Сўнгги янгиликлар

01:57Лига 1. "Ланс" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди, ПСЖ эса Мбаппенинг "Парк де Пренс"даги сўнгги ўйинида мағлуб бўлди  3 01:21"Бавария" Лондон клуби футболчисига деярли 70 млн евро тўлашга тайёр  0 00:52"Байер" 50та ўйиндан бери мағлубиятга учрамаяпти  2 00:24Симеоне испан футболида ноёб рекорд ўрнатди  3 23:45Бундеслига. "Бавария" - "Вольфсбург" 2:0   0 23:20АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Арсенал" 0:1   0 23:14Туркия Суперлигаси. Алиқулов, Турғунбоев ва Шукуров жамоалари иштирокидаги ўйинлар якунланди  1 23:09Самвел Бабаян: "Бугун фақат ғалабага оид саволларга жавоб бераман"  9 23:02А Серия. "Ювентус" 20-ўриндаги "Салернитана"га қарши ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди  2 22:36Иван Бошкович: "Ўйин бўйича биз кучлироқ эдик, аммо ҳар доим ҳам яхшироқ ўйнаган жамоа ғалаба қозонавермайди"  12 22:33Виталий Левченко: "Норчаев "Навбаҳор" билан ўйингача ҳам қайтмаса керак"  17 22:25АПЛ. "Арсенал" меҳмонда МЮни мағлуб этиб, турнир жадвалида биринчи ўринга чиқиб олди  45 22:20Александр Хомяков: "Балки хато қилгандирман, буни таҳлил қиламиз"  19 21:534 карра ЕЧЛ ғолиби "Реал"да қолишга қарор қилди  4 21:30Тошкентдаги ўйин қаҳрамони, Асрор Алиқуловнинг янги кашфиёти ва "Бухоро" легионери — Про лига 7-тур рамзий терма жамоаси  0

"Нефтчи" клубига янги президент тайинланди Янгиликлар

"Нефтчи" клубига янги президент тайинланди

Кеча "Истиқлол" стадионида Фарғона вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Бозоров бошчилигида "Нефтчи" жамоасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

"Йиғилишда вилоят ҳокими футболни янада ривожлантириш, "Нефтчи" клуби қўлга киритаётган ютуқларни кўпайтириш ва жамоанинг Суперлига мусобақаларида пешқадамликни мустаҳкамлаб олишини таъминлаш, бунинг учун клуб раҳбарияти, футболчилар, мураббийлар ва бошқа мутахассислар масъулиятини кучайтириш масалаларига батафсил тўхталиб ўтди. 

Шунингдек, вилоят ҳокими клуб президентлигига Хабиб Сирожитдинов тайинланганлигини эълон қилди. Айни пайтда Хабиб Сирожитдинов вилоят ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритмоқда", – дейилади клуб хабарида.

Эслатиб ўтамиз, бунгача Фарғона шаҳри ҳокими Восилжон Назаров клуб президенти лавозимида ишлаб келаётган эди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика