"Нефтчи" ҳимоячиси клубдан кетди

Narzulla Saydullayev
3 июл 2013, 22:51
“Нефтчи” жамоаси ҳимоячи Ойбек Нурбоев билан хайралишга қарор қилди.
Мураббийлар штабининг қарорига қўра, Нурбоев хизматларидан воз кечишга тўғри келди. Энди ушбу футболчи давралар оралиғида ўзига янги жамоа топиши мумкин. Маълумотларга қараганда, Нурбоев билан олий лиганинг бир қатор жамоалар қизиқиш билдирмоқда.

Клуб маъмурияти мураббийлар штаби Нурбоевнинг кейинги фаолиятига омад тилайди.

“Нефтчи” ПФК матбуот хизмати

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz