"Нефтчи" 6 нафар футболчи билан шартнома имзолади

Tolibjon Qosimov
5 июл 2018, 20:03
Фарғонанинг "Нефтчи" футбол клуби 5 июль куни янги футболчилар билан расмий битим борасида келишувга эришдилар.

Аввалроқ клуб тажрибали ҳужумчи Игорь Таран билан шартнома имзолагани ҳақида хабар берилган эди. Шунингдек, клуб қуйидаги  футболчилар билан шартнома имзолади.

1. Музаффар Абдуллаев (Дарвозабон, "Қўқон-1912")
2. Дилёр Ирматов (Ҳимоячи, "Металлург")
3. Ислом Тошпўлатов (Ярим ҳимоячи, "Қўқон-1912")
4. Шерзод Ҳакимов (Ҳужумчи, "Ифтихор")
5. Андрей Сидоров (Ҳужумчи, "Қизилқум")
6. Достонбек Тошматов (Ҳужумчи, "Зомин")

Шунингдек, ўз вақтида ўринбосарлар сафида фаолият олиб борган футболчилар Эламон Каримов, Илҳом Ваҳобов, Илҳом Ибрагимов, Ибод Абельфазов ҳамда Шахзод Усмоновлар клуб билан расмий келишувга эришдилар.

"Нефтчи" ПФК жамоа сафидаги янги футболчиларнинг бўлажак фаолиятида омад ва зафарлар тилаб қолади!" - дейилади клуб матбуот хизмати берган хабарда.

Ўхшаш янгиликлар


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: "Нефтчи" матбуот хизмати