"Нефтчи": 26 март куни “Насаф”га қарши ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
22 мар 2016, 19:21
Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси Ўзбекистон Кубогининг навбатдаги босқичида Қаршининг “Насаф” клуби билан беллашади.

Кубок ўйинларининг 1/16 босқичида Самарқанднинг “Динамо” жамоасини енгиб кейинги босқичга чиққан Фёдоров шогирдлари шанба оқшомида “Насаф”ни ўз уйларида қабул қилишади. Сешанбадан “Нефтчи” футболчилари “Насаф”га қарши учрашув тайёргарликни бошлашганини маълум қиламиз.   
Маълумот ўрнида, 26 март куни  “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтадиган ўйинни Б. Намазов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради.  Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Нефтчи” – “Насаф” ўйинин 26 март куни Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин соат 17:00да старт олиши режа қилинган.

“Нефтчи” матбуот хизмати


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcneftchi.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›