UZ

Сўнгги янгиликлар

21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  0 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  0 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  16 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  2 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  7 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3

Назорат учрашуви. «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. «Қизилқум» - «Бухоро» 1:0

«Қизилқум» жамоаси аъзолари 11 январдан буён Навоий шаҳрида иккинчи босқич ўқув-машғулот йиғинини давом эттиришмоқда.
Бош мураббий Юрий Лукин қўл остида айни чоғда ўттиз нафарга яқин футболчи кунига икки маҳалдан шуғулланяпти. Куннинг биринчи ярмида жисмоний тикланиш машқлари, шунингдек, кроссга алоҳида эътибор қаратилаётган бўлса, тушдан кейин машғулотларда футболчилар кўпроқ тўп билан ишлашга аҳамият беришмоқда.
 
Аввал таъкидлаганимиздек, жамоанинг ўтган йилги асосий таркиби сақлаб қолинган. Бултур бошқа футбол клублари шарафини ҳимоя қилган Александр Антипов («Спартак» Бухоро), Шерали Жўраев («Олмалиқ»), Руслан Вагапов («Металлург»), Ўктам Саъдинов («Зарафшон»), Владимир Шишелов («Металлург» Новокузнецк, Россия), Миржалол Қурбонов («Гулистон») сингари футболчилар ҳозирда навоийликлар таркибида кўрикдан ўтишмоқда. Шунингдек, охирги чемпионатнинг иккинчи даврасини «Қизилқум» таркибида ижара асосида ўтказган Элдор Бойматов («Насаф») ҳам айни пайтда Юрий Лукин машғулотларида қатнашмоқда. Бу ўйинчиларнинг бирортаси билан ҳозирча расман шартнома имзоланмаган.
 
Янги йилнинг дастлабки кунларидан бошлаб машғулотларда иштирок этиб келган ҳужумчи Хуршиджон Йўлдошев навбатдаги мавсумни бошқа жамоада ўтказишни маъқул топган ва куни кеча Навоийни тарк этган. У ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоасидан навоийликлар сафига келиб қўшилган эди.
 
17 январь куни иккинчи ўқув-машғулот йиғини доирасида «Қизилқум» футболчилари илк синов назорат учрашувини ўтказди. Навоийда ўтказилган мазкур ўйинда улар «Бухоро» жамоаси билан куч синашди. Унда Наврўз Алимов киритган ягона гол кончиларга ғалаба келтирди — 1:0.
 
Назорат ўйинида бош мураббий Юрий Лукин қуйидаги футболчиларни майдонга туширди:
 
“Қизилқум”: Эркин Жабборов (Артём Макосин, Александр Антипов,), Асқар Муҳиддинов, Акмал Холиқов, Акмал Рустамов, Миржалол Қурбонов, Руслан Вагапов, Элдор Бойматов (Жамшид Шоҳназаров, Сарваржон Холматов), Фарруҳ Ҳайдаров, Шерали Жўраев, Наврўз Алимов (Ўктам Саъдинов, 75), Алишер Холиқов.
 
Мухлисларга яхши таниш бўлган ҳужумчи Владимир Шишелов бироз бетоблиги туфайли ушбу баҳсда майдонга тушмади.
 
Режага кўра, навоийликлар навбатдаги ўртоқлик учрашувини 26 январда ўтказишади. Шу куни Жиззахнинг “Сўғдиёна” футболчилари Навоийга ташриф буюради.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика