Назорат учрашуви. "Оқ-тепа" - "Хоразм" 1:3

Narzulla Saydullayev
20 мар 2014, 18:19
Биринчи лига жамоалари расмий ўйинлар бошлангунга қадар синов-назорат учрашувларида иштирок этиш билан банд.
Хусусан бугун Тошкентда йиғин ўтказаётган Хоразм жамоаси бу йил ўз олдига элитага чиқишни вазифа қилиб қўяётган Оқ-тепа билан куч синашди. Мансур Давлетов бошқарувидаги урганчликлар рақибидан устунликка эришди.

"Оқ-тепа" - "Хоразм" 1:3.
Тошкент. Оқ-тепа стадиони.
"Хоразм":
Ғайрат Ўдаев, Маъмур Абдуллаев, Шаҳзод Маннонов, Аброр Хусимов, Марат Ҳошимов, Ренат Байрамов, Марс Қурамбоев, Сирож Рўзметов, Жасур Отажонов, Қадамбой Нурметов, Низом Норов.
Захирадан тушганлар: Равшан Жуманиёзов, Сарвар Жуманиёзов, Аллаёр Реимов, Мирзо Қурёзов, Темур Машарипов, Санжар Баратов, Жамолдиддин Машарипов, Темур Бекчанов, Бобур Давлетов, Темур Исмоилов.
Голлар: Марс Қурамбоев, Қадамбой Нурметов, Санжар Баратов.

Геофизика қароргоҳида йиғин ўтказаётган "Хоразм" энди 22 март куни Дилшод Нуралиев бошчилигидаги "Пахтакор-2"га қарши ўйин ўтказади. Сўнгра 24 март "Шўртан" билан куч синашиши режалаштирилган. Шундан сўнг урганчликларнинг пойтахтдаги мазкур йиғини ўз поёнига етади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia