UZ

Сўнгги янгиликлар

17:57Сериал давом этади. Анчелотти Бразилия терма жамоаси билан музокараларни давом эттирмоқда  0 17:00Марказий Осиё. "Аркадағ" ва "Истиқлол" пешқадамликни бой берди, "Абдиш-Ата" кучли учликдан узоқлашди  0 17:00Ўзбекистон кубоги. Учта ўйиндан ОНЛАЙН НАТИЖА  0 16:52Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкент вилояти футбол академияси U-16 жамоасини мағлуб этди  0 16:42"Ал Ҳилол" Анчелоттига йилига 50 млн евро таклиф қилмоқда  3 16:29Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Камолиддин Тожиев — U-19 чемпионатида бу йил яна кимлар мураббийлик қилмоқда? (1-қисм)  0 15:46"Футбол олами". Меҳмонлар умуман гол ура олмаган 7-тур ҳақида батафсил  0 15:09Анчелоттидан "Реал" ҳам, Бразилия федерацияси ҳам норози   4 14:10Хави ёки тен Хаг Бундеслигада иш бошлаши мумкин  1 14:01Азизбек Ғаниев: "БАА Ўзбекистон билан ўйинга кичкина стадионни танлаганидан хайрон қолдим"  12 13:44Етакчи лигаларни бирлаштирган Жером Перлемутер июнда Тошкентга келади  2 13:34Ҳакам "Пахтакор" дарвозабонини майдондан четлатиб, тўғри қарор қилдими? Суперлиганинг 7-туридаги ҳакамлик фаолияти таҳлили  1 13:13Кунде уч марта кеч қолиб, захирада қолиб кетгани учун "Барселона" ходимларидан ёрдам сўради  7 12:57Анчелоттининг рад жавобидан сўнг Бразилия терма жамоаси мураббийлигига асосий номзод ўзгарди  1 12:27Суперлиганинг 8-турида ишлайиган ҳакамлар билан танишинг  1

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1 Янгиликлар

Назорат учрашуви: “Насаф” - “Навбаҳор” 2:1

Бугун Тошкентдаги ЖАР стадиони машғулотлар майдонида Наманганнинг “Навбаҳор” жамоаси билан назорат учрашувини ўтказган футболчиларимиз кичик ҳисобда ғалабага эришишди.
Иккинчи даврага тайёргарлик жараёнида иккинчи назорат учрашувини ўтказган Рўзиқул Бердиев шогирдлари биринчи бўлимда Азамат Алланиязовнинг аниқ зарбасидан кейин ҳисобда олдинга чиқиб олишди. Бўлим якунига етаётган бир пайтда “Насаф” ҳимоячиси Одил Ҳамробеков рақиб футболчиси Абдумалик Абдуллаевга нисбатан ўйин қоидасини бузгач, бош ҳакам ҳимоячимизни майдондан четлатди. Чамаси 18 метрлардан белгиланган жарима тўпини қайтаришда тўп ҳимоячимизни қўлига тегиб қайтди. Натижада Элдорбек Суюнов қўриқлаётган дарвоза томон 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дарвозабон тўп йўналишини топган бўлсада, Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбаси голга айланди.

Иккинчи бўлимда таркибда бир қатор ўзгаришлар рўй бергач, “насаф”чилар рақиб дарвозаси томон босимни оширишди. Натижада “Навбаҳор” дарвозасига икки марта 11-метрлик жарима тўпи белгиланди. Дастлаб Эркин Бойдуллаевнинг зарбасини дарвозабон қайтарган бўлса, кейинги сафар Шомуродовнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди. Ўйин якунига етаётган бир пайтда барибир қаршиликлар мақсадларига эришишди. Захирадан майдонг тушган Лазиз Убайдуллаев чамаси 18 метрлардан дарвозанинг пастки узоқ бурчагини аниқ нишонга олди - 2:1.

Учрашув якунлангач, қаршилик футболчиларга қисқа таътил эълон қилинди. Жамоа аъзолари 23 июль куни Қаршида тўпланишади ва тайёргарликни воха марказида давом эттиришади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика