UZ

Сўнгги янгиликлар

08:46"Нефтчи" "Насаф"нинг яна бир футболчисига қизиқиш билдирмоқда  3 08:18Кечаги учрашувда "Арсенал"нинг икки нафар футболчиси жароҳат олди  0 07:50Элит ОЧЛ. Бугун "Насаф" гуруҳдаги сўнгги учрашувида майдонга тушади  3 07:23Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳога лойиқ кўрилди?  2 02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  3 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  5 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  2 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  3 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  48 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  4 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  91

Назорат учрашуви. “Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:0 Янгиликлар

Назорат учрашуви. “Локомотив” – “НБУ-Осиё” 4:0

Бугун, Тошкент вилоятидаги «Дўстлик» стадионида “Локомотив” биринчи лига вакили “НБУ-Осиё” клуби билан назорат учрашуви ўтказди.
“Оқ-тепа”га қарши кечган учрашувда бўлгани каби “Локомотив” ҳар икки бўлимда деярли икки хил таркиб билан ҳаракат қилди. Биринчи бўлимда майдонда тер тўккан футболчилардан фақатгина бир нечтаси иккинчи бўлимда майдонда қолдирилди.

Учрашувдаги дастлабки голни Жасур Ҳасанов 11 метрлик жарима тўпидан киритди. Бу гол биринчи бўлимда ўзининг ягоналигини сақлаб қолди.

Иккинчи бўлимда майдонга туширилган Фарҳод Тожиев, Александр Гейнрих ҳамда Марат Бикмаевлар “Локо” ҳужум чизиғини кучайтириб юборишди ва уларнинг ҳар бири бир борадан ўз номига гол ёздириб қўйиб, ўйиндаги якуний ҳисоб йирик кўриниш олишини таъминлади, 4:0.

Назорат учрашуви

“Локомотив” – “НБУ- Осиё” 4:0

Голлар: Жасур Ҳасанов, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев, Марат Бикмаев

Биринчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Арём Филипосян, Шавкат Муллажонов, Илҳом Суюнов, Саҳоб Жўраев, Иброҳим Раҳимов, Қувондиқ Рўзиев, Жасур Ҳасанов, Виктор Карпенко, Алишер Шоғуломов, Иван Нагаев.

Иккинчи бўлимдаги таркиб:

Игнатий Нестеров, Артём Филипосян, Хуршид Мухторов, Шавкат Муллажонов, Лутфулла Тўраев, Садриддин Абдуллаев, Жасур Ҳасанов, Бобур Тиллабоев, Марат Бикмаев, Александр Гейнрих, Фарҳод Тожиев.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика