

Унда самарқандликлар "Бунёдкор" ёшлар жамоасига (U-18) қарши майдонга тушди. Учрашувда Вадим Абрамов легионерлар ва тажрибали ўйинчиларни эмас, асосан ёш таркибни синовдан ўтказди. Ўйинда "динамочилар" ёш "қалдирғочлар"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб этди – 10:1. Шу куни самарқандлик ёш ҳужумчи Элнур Саитмуродов 6та голга муаллифлик қилган бўлса, Валерий Акопов, Жавлон Маликов ҳамда кўрикда бўлган Абубакир Мўйдинов ва Владимир Козак ҳисобига гол ёзиб қўйди.
"Динамо" жамоасининг асосий таркиб ўйинчилари ҳам бугун ўйин ўтказади. Унда Қирғизистон чемпионати вакили "ОшМУ-Алдиер" рақиблик қилади.
Назорат учрашуви. Иссиқкўл.
"Динамо" - "Бунёдкор" U-18 – 10:1
Голлар: Элнур Саитмуротов 6та, Акопов, Маликов, Козак, Мўйдинов.



