UZ

Сўнгги янгиликлар

15:45"Верона" — "Интер". Таркиблар маълум  0 15:25Суперлига. "Сўғдиёна" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  1 14:41Cуперлига. "Нефтчи" — "Сурхон" 1:0 (матнли трансляция)  32 13:21"Арсенал" Букайо Сака бўйича қарор қабул қилди  0 12:33Испания ва Италия клублари АПЛдаги украиналик футболчига қизиқиш билдирмоқда  0 11:47Мбаппе Ла Лигада кетма-кет 8та ўйинда гол урди. "Реал"да буни фақат Роналду ва Пушкаш уддалаган  17 11:08Пролига. Марказий учрашувни Достон Раҳмонов бошқариб боради  0 10:53Узоқ кутилган ғалабадан сўнг Слот нималар деди?  2 10:25Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор  18 09:56Муҳаммад Салоҳ Премер-лигадаги Уэйн Руни рекордини такрорлади  9 09:28Камбекдан сўнг Роналду нималар деди?  15 08:59Кечаги учрашувда "Реал"нинг асосий футболчиларидан бири жароҳат олди  2 08:30"Эл Класико"дан сўнг Ямал севгилиси билан муносабатларига нуқта қўйди  5 08:02МЛС. Мессининг голи жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолмади  15 07:36Opta АПЛнинг якуний жадвали қандай бўлишини тахмин қилди  7

"Navruz Cup-2022". Бунақаси фақат бизда бўлса керак... Янгиликлар

"Navruz Cup-2022". Бунақаси фақат бизда бўлса керак...

Хабарингиз бор, эртага, 29 март куни "Navruz Cup-2022" мусобақасининг финал ва учинчи ўрин учун ўйинлари бўлиб ўтади.

Учинчи ўрин учун баҳсда Тожикистон ва Қирғиз Республикаси тўқнаш келса, финалда Ўзбекистон терма жамоаси Угандага қарши майдонга тушади. 

"Навбаҳор" футбол клуби телеграмдаги расмий каналида кеча 21:40да чипталари тўғрисида пост эълон қилинди. 


"... 29 март куни бўлиб ўтадиган ўйинлари учун чипталар нархи мухлисларга қулайлик яратиш мақсадида арзонлаштирилди. Эртадан сотувга чиқадиган чипталар нархи барча секторларга 20 000 сўм этиб белгиланди. Асосийси битта чипта харид қилиб, 29 март кунги 2 та ўйин, яъни, Тожикистон – Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон – Уганда терма жамоалари ўртасидаги учрашувларни бевосита стадионда томоша қилиш имкониятига эга бўласиз..." дейилади постда. 

Ушбу хабарни кўрган заҳоти хаёлга бир савол келди, финал чиптаси ярим финалникидан арзонроқ-ми? Шахсан мен ҳали бирор мусобақада ярим финал чиптаси финалникидан қимматроқ бўлганини кўрмаганман. Бунақаси фақат бизда бўлса керак. 

Тўғри, бу ишнинг сабаби мухлисларга қулайлик яратиш, дейиш мумкин, аммо... Агар 30 минг сўм (ярим финал ўйинлари учун чипта нархи) томошабин учун қиммат бўлса, нега бундай нарх белгиланганди? Балки мутасаддилар терма жамоамиз биз ҳаммамиз кутган дарадажадаги ўйин намойиш этиб бера олмагани учун, бу сафар ярим финалга келганларнинг ҳам бир қисми келмаслигидан хавфсираб, нархни туширишдими? Ёки стадион ҳаттоки Наманганда ҳам тўлмай қолганини кўргач, финалга кўпроқ томошабин келиши учун шундай йўл тутишдими? Ҳар икки вариантда ҳам яна янги саволлар пайдо бўлади. Агар сиз бирор бир мусобақада финал чиптаси ярим финалникидан арзон бўлганини билсангиз, айтиб, эслатиб юборинг.

Бу ерда асосий муаммо чипта нархи 30 ёки 20 минг сўмлигида ҳам эмас. Аслини олганда, фонограммада қўшиқ "куйлаб" берадиган баъзи қўшиқчиларимизнинг концертига 50, 100, 200 ва ундан қимматроққа ҳам чипта сотиб олиб кирадиган замонда, йилда саноқли ўйин ўтказадиган мамлакат терма жамоаси ўйинига ҳозиргидан қимматроққа билет олсак ҳам арзийди. Таъкидлаб ўтаман, биз ҳозир асло чипта нархи қиммат демоқчи эмасмиз. Шунчаки ярим финал чиптаси нархини финалникидан қиммат қилиб белгилаган инсонларга юзланмоқчимиз? Бундай ҳаракатни қандай изоҳлаш мумкин? 

Омонжон Тўхтамирзаев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика