UZ

Сўнгги янгиликлар

17:02Парти фаолиятини Ла Лигада давом эттиради  0 16:34Деле Алли фаолиятини якунлагани йўқ  0 16:05Магуайр "Манчестер Юнайтед" сардорлар кенгашида  0 15:42Ирландия клуби футболчи билан тузган шартномасини 4 кун ўтиб бекор қилди  0 15:17"Барча даврларнинг энг ортиқча баҳо бериб юборилган инглиз футболчиси". АПЛ собиқ футболчиси Пол Скоулзнинг буюклигини уйдирма деб ҳисоблайди  9 14:50"Арсенал" 2025/26 йилги мавсум учун учинчи либосини тақдим этди  2 14:25ЖЧ йилида ПФЛ режаларида ўзгаришлар бўлиши мумкин: ташкилот 3 та вариантни илгари сурди  3 14:12Ўзбекистон U-17 қизлар терма жамоаси йиғин бошлади  0 13:51Аморим: "Манчестер Юнайтед"да 20 йил ишламоқчиман"  1 13:31"Андижон" "Қўқон-1912" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллаган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 13:17"Хоразм" Ғузорда "Шўртан"дан устун келган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:03ОКМК "Бухоро"ни ишончли ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:46Виктор Гёкереш "Арсенал"га трансферидан олдин Лондонда бизнес бошлаган  0 12:20​38 ёшли Давид Луис "Пафос" футболчисига айланди  1 11:57Эржан Токотаев: "Биринчи ўйинимда гол ўтказмаганимдан мамнунман"  9

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради Янгиликлар

Навоийлик мухлислар Олмалиққа боради

Теглар :  Қизилқум
Иккинчи даврани муваффақиятли бошлаган Навоийнинг “Қизилқум” жамоаси 18-тур доирасида Тошкент вилоятининг “Олмалиқ” футболчилари меҳмон бўлади.

Навоийликларнинг охирги турлардаги ғалабасида мухлисларнинг ҳам катта ҳиссаси бор, албатта.

Жорий йилги мавсумда совринли ўринларга кўз тиккан “Қизилқум” жамоасини Тошкент вилоятида ҳам Мухлислар клуби аъзолари қўллаб-қувватлаб туришади.

— Иккинчи даврада сезиларли даражада кучайган жамоамизнинг учрашувларини кузатиш биз мухлисларга завқ беради. Эътироф этиш керакки, клубимиз мухлислари сони нафақат Навоийда, балки мамлакатимизнинг бошқа вилоятларида ҳам ортиб бормоқда. Мухлислар клуби ҳам аслида бир жамоа! Майдонда “Қизилқум”нинг 12-ўйинчиси вазифасини ўташга доимо тайёрмиз! Бундан фахрланган ҳолда мавсум охирига қадар деярли барча учрашувларда бевосита стадиондан туриб “Қизилқум”ни қўллаб-қувватлашга доимо шаймиз! Зеро, барча мухлис учун жамоасининг учрашувларини стадиондан туриб томоша қилиш бахт ҳисобланади, — дейди “Қизилқум” ПФК Мухлислар клуби етакчиси Шаҳриддин Ишназаров.

Эслатиб ўтамиз, навоийлик мухлисларнинг Олмалиқ шаҳрига бориш-келиши учун “Қизилқум” футбол клуби махсус автобус ажратган. Автобус 13 август куни эрталаб соат 6.30 да Навоий шаҳридаги “Сўғдиёна” стадиони олдидан жўнайди.

Мурожаат учун телефон: +998913333773. Шаҳриддин Ишназаров.

Демак, “Қизилқум” жамоаси мухлисларини Олмалиқдаги ОТМК спорт мажмуасига таклиф этамиз. “Олмалиқ” — “Қизилқум” учрашуви 13 август куни соат 19.15 да бошланади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика