Навоийда мини-футбол бўйича фахрийлар ўртасида турнир бўлиб ўтди

Narzulla Saydullayev
28 авг 2023, 10:57
26 август куни "Ёшлар" спорт мажмуасининг кичик майдонида “Қизилқум” ПФК ташаббуси билан мини-футбол бўйича фахрийлар ўртасида Мустақиллигимизнинг 32 йиллигига бағишлаб турнир ташкил этилди.

 Турнирда вилоятнинг турли ҳудудларидан 4 та фахрийлар жамоалари иштирок этган мусобақа қизғин тарзда ўтди.

Дўстона руҳда ўтган турнирнинг финалида икки жамоа - "Қизилқум" ҳамда "Кармана" фахрийлар жамоалари куч синашиб, "Қизилқум" фахрийлар жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди ва турнир ғолибига айланди.

Якунда фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.



Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia