

Турнирда вилоятнинг турли ҳудудларидан 4 та фахрийлар жамоалари иштирок этган мусобақа қизғин тарзда ўтди.
Дўстона руҳда ўтган турнирнинг финалида икки жамоа - "Қизилқум" ҳамда "Кармана" фахрийлар жамоалари куч синашиб, "Қизилқум" фахрийлар жамоаси 3:1 ҳисобида зафар қучди ва турнир ғолибига айланди.
Якунда фахрийлар учун байрам дастурхони ташкил этилиб, ғолиб ва совриндорлар тақдирланишди.










