UZ

Сўнгги янгиликлар

11:48Иброҳим Ибрагимов: "Хорижлик мураббийнинг кўрсатмаларини тўлиқ англамагандирмиз"  2 11:23"Интер"ни икки ҳужумчи тарк этиши мумкин  0 09:53Германиянинг 6 карра чемпиони 7 йиллик танаффусдан сўнг Бундеслигага қайтди  4 09:25“Барселона“ “Эл Класико“ олдидан икки футболчисини қайта тиклаганини эълон қилди  14 09:24Суперлига. Бугун 9-тур якунланади  1 08:51“Пахтакор“ “Бухоро“ни йирик ҳисобда мағлуб этган баҳсдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 08:23Sofascore. “Ризеспор“ мағлуб бўлган баҳсда Алиқулов неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:56ОФК Чақирув кубоги. Қўшниларимиз бош совринга эга чиқишди  5 07:25Мессининг голи ҳам “Интер Майами“га йирик мағлубиятдан қутилиб қолишга ёрдам бермади  8 01:59ЛаЛига. "Атлетико" Сорлотнинг 23 дақиқадаги покери эвазига йирик ғалаба қайд этди  1 01:18Муҳаммад Салоҳ: "Буни ҳеч ким кутмаганди"  4 00:44Камолиддин Тожиев: "Морейра штабида ишлашим керак бўлганди"  19 00:09Илёс Зейтуллаев: "Қаршида "Насаф"дан очко олиш кўп нарсаларни англатади"  2 23:57Улуғбек Бакаев: "6:0 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"  14 23:38Бундеслига. "Бавария" ўз майдонида ишончли ғалабага эришди, Мюллер "Альянц Арена" билан хайрлашди  4

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси тўрт ўйинга етди Янгиликлар

“Навбаҳор”нинг ўз майдонидаги ғалабасиз серияси тўрт ўйинга етди

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби 20-турни ўз майдонида “Олмалиқ”қа қарши ўтказиб мағлуб бўлди – 1:3.
Шундай қилиб водий клубининг ўз уйидаги ғалабасиз серияси тўртта ўйинга етди.

“Лочинлар” охирги марта биринчи давранинг сўнгги туридан ўрин олган “Металлург”га қарши ўйинда Косонсойда зафар қучишганди (2:1). Ундан сўнг “Нефтчи” ва “Динамо” билан дуранг қайд этилди, “Бухоро”га 2:3, “Олмалиқ”қа 1:3 ҳисобларида имконият бой берилди.

Ўз майдонидаги тўрт ўйинлик ғалабасиз серия охирги марта 2011 йил қайд этилганди. Ўшанда Наманган клуби ўз уйида “Шўртан”, “Андижон” ва “Насаф” билан дуранг ўйнаб, “Олмалиқ”қа ютқазиб қўйганди.

Умуман олганда “Навбаҳор” бу мавсумда ўз майдонидан кўра сафарда кўпроқ очко олган. Косонсойда кечган 10та ўйиндан 9 очко жамғарилган бўлса, сафардаги 10та баҳсда 11 очко қўлга киритилган. Бу йил ўз майдонидаги ўйинларда энг кам очкони айнан “лочинлар” жамғаришган. Иккинчи даврада ҳозирга қадар ўз майдонида ғолиб бўла олмаган ягона клуб ҳам айнан “Навбаҳор” ҳисобланади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика