

Мавсум якунларига кўра, "лочинлар" турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этди. Жамоа ўз тарихида илк бор кумуш медалларига эга чиқди. Ўз олдига юқори мақсадлар қўйган "Навбаҳор" очко жамғаришда 2004 йилдан кейинги энг яхши мавсумини ўтказди.
Ўшанда жамоа 57 очко билан бронза медалларига эга чиққанди. Клуб Суперлигада 1 маротаба олтин, 9 бор бронза медалларини қўлга киритган.



