"Навбаҳор"да яна бир ҳужумчи!

Mirjalol Normatov
30 июл 2022, 23:44
"Навбаҳор" ёзги трансферлар ойнаси вақтида Александр Касьянни жамоага қайтариши кутилмоқда.

Бу ҳақда журналист Фахриддин Рўзиев телеграмдаги "Футбол Анализи" канали орқали хабар берди.

"Александр Касьян АГМКдан кетяпти. У Самвел Бабаян жамоаси билан келишувга эришди.

"Лочинлар" таркибига бунгача Жасур Яхшибоев ва Мирлан Мурзаев сингари форвардлар қўшилганди", - деб ёзилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, украиналик форвард 2019 йилги мавсумда наманганликлар таркибида ҳаракат қилган ва 24 ўйинда 10 гол урганди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: https://t.me/futbol_CA