UZ

Сўнгги янгиликлар

20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  49 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   1 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  2 19:30Тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади  13 18:57Футзал. Таиланд чорак финалда Ироқни таслим қилди. Ярим финалдаги рақиб - Тожикистон  4 18:33Мбаппе ПСЖдан кетиши оқибатида 130 млн евродан воз кечиши мумкин  2 17:35"Спартак" собиқ устози "Милан"ни бош мураббийлигига асосий номзод   1 17:10«Сити»нинг икки асосий футболчиси «Брайтон»га қарши майдонга тушмаслиги мумкин  3 16:45«Атлетик»да 15 йил ўйнаган футболчи клубдан кетмоқда  3 16:21U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувида бизга таниш ҳакам ишлайди  21 16:04"Дон-дон-зики", хушчақчақ Кападзе — Ўзбекистон - Вьетнам учрашувидан 93 та расм  2 15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  6 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  3 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  4 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  12

"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун) Янгиликлар

"Навбаҳор" янги мавсумга қай даражада тайёргарлик кўрди: клуб ОЧЛни тарк этди, лекин терма жамоа футболчилари билан кучайди (мутолаа учун)

Championat.Asia сайти Суперлиганинг янги мавсуми олдидан клубларнинг тайёргарлиги тўғрисида сўз юритади.

Таркиб ва трансферлар

Мавсум якунига етгач, "Навбаҳор"ни бир қанча етакчилар тарк этди. Жумладан, жамоа етакчи ва тўпурарларидан бири Остон Ўрунов Эронга йўл олди. Ярим ҳимоячи ўтган мавсум Суперлигада 9 та гол уришга муваффақ бўлди. Шунингдек, Осиё Чемпионлар лигасида 3, Ўзбекистон кубогида яна 2 голни ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Унинг ўрнини Россиянинг "Пари НН" клубидан бир йилга ижарага олинган Руслан Жиянов тўлдиради.

Темирхўжа Абдухолиқов эса "Бунёдкор" сафига қўшилди. 32 ёшли ҳужумчи ўтган мавсумнинг катта қисмини асосий таркибда бошлади. Гарчанд у Суперлигада атиги 3 та гол урганига қарамай, шерикларига 7 та голли узатмани амалга оширишди. Унинг ўрнига эса ўтган мавсумнинг иккинчи ярмида "Навбаҳор"га ўтган Табатадзе ўрнига "Нефтчи" таркибини тўлдирган Гиоргий Никабадзе харид қилинди. Грузиялик ҳужумчи Суперлигада 12 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол уришга эришди.

Асосий таркиб ўйинчиларидан яна бири — черногориялик ҳимоячи Милош Милович Хитой Суперлигасида иштирок этувчи "Циндао Жуннэн" клуби билан шартнома тузди. 2023 йилда Милович "Навбаҳор" таркибида барча мусобақаларда жами 32 та ўйинда майдонга тушганди. 

Яна бир асосий мудофаа вакилларидан бири Игорь Голбан "Насаф"га қайтди. 33 ёшли футболчи ўтган мавсумни тўлақонли равишда асосий таркибда ўтказганди.

Шунингдек, Шаҳбоз Жўрабеков, Лука Чермель, Даврон Ҳошимов сингари ҳимоячилар ҳам наманганликлар билан хайрлашди. "Лочинлар" орқа чизиқ вакилларидан фақатгина Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Фарруҳ Сайфиев билан битим тузди.

Бундан ташқари, клубни биринчи даврада ишончли ўйин намойиш этиб, иккинчи ярмида келишмовчиликка борган Жасур Яхшибоев, ёзда "Бунёдкор"дан келиб қўшилган Дониёр Абдуманнопов, бирорта ўйинда имконият тақдим этилмаган машҳур дарвозабон Игнатий Нестеров тарк этди.

Бироқ таркибга яна бир қатор номдор ўйинчилар жалб этилди. Жумладан, "Пахтакор"дан Сайфиевдан ташқари Одил Ҳамробеков, ОКМКнинг эронлик ярим ҳимоячиси Сияваш Ҳақназарий, "Металлург" посбони Александр Лобанов ҳамда "Локомотив" ярим ҳимоячиси Нурмуҳаммад Тошпўлатов янги мавсумда "Навбаҳор" шарафини ҳимоя қилади.

Наманган жамоаси ўйинчилари ички чемпионатда қуйидаги рақамлар остида майдонга тушишади:

Ўткир Юсупов - 1, Александр Лобанов - 12, Озодбек Маърупов - 41, Алижон Алижонов – 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Азимжон Аҳмедов - 7, Сияваш Ҳақназари - 8, Одилбек Ҳамробеков - 9, Жамшид Искандеров - 10, Асадбек Собиржонов – 11, Филип Иванович – 13,  Жамшид Болтабоев - 14, Русланбек Жиянов - 17, Шерзодбек Абдулбориев – 19, Гиорги Никабадзе - 21, Тома Табатадзе - 22, Йован Жокич - 23, Достонбек Абдулҳаев - 24, Наврўзбек Иминжонов - 25, Озодбек Ўктамов - 27, Шодиёр Шодибоев-33, Фаррух Сайфиев - 34, Аброрбек Исмоилов – 77, Нурмуҳаммад Тошпўлатов – 88.

Бундан ташқари, "Навбаҳор" билан Туркиядаги йиғинда иштирок этган "Олимпик" футболчилари Алишер Одилов ҳамда Саидазамат Мирсаидов Париж Олимпиадаси саралаш босқичига тайёргарлик режаси доирасида клуб ихтиёрига қайтарилди.

Қолаверса, асосий таркибнинг муҳим фигураларидан ҳисобланган Жамшид Искандеров, Ўткир Юсупов ҳамда Йован Жокич билан шартнома узайтирилди.

Раҳбарият ва мураббийлар штабидаги ўзгаришлар

“Навбаҳор” мураббийлар штабида деярли ўзгариш бўлгани йўқ. Йил бошида “Навбаҳор-U-21” жамоасига бунгача “Пахтакор” клуби ҳамда Ўзбекистон ёшлар терма жамоасида фаолият юритган Дмитрий Ан мураббий этиб тайинланди.

Қишки йиғиндаги натижалар

3 январь куни Тошкентда жамланган жамоа аъзолари 5 январь куни Анталияга йўл олди ва 6 февраль кунига қадар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказди. Назорат учрашувларида қуйидаги натижалар қайд этилди. 

"Оренбург" - "Навбаҳор" 2:2

Голлар: Капленко 90, Прохин 90+ — Йўлдошев 42’, Табатадзе 62’


"Навбаҳор" — "Мауэнсе" 2:0

Голлар: Сияваш Ҳақназари ва Русланбек Жиянов

ВИДЕО

"Кубань"  — "Навбаҳор"  1:0

"Гэлакси" - "Навбаҳор" 5:0

Голлар: Можела, Раквена, Мбатха, Видал, Нуркович (пенальтидан)

"Навбаҳор" — "Спартак" (Варна) 1:2

Гол: Азим Аҳмедов

"Навбаҳор" — "Қизилжар" 1:2

Гол: Азим Аҳмедов 

Осиё Чемпионлар лигаси

Қитъа турнирининг 1/8 финалида "Навбаҳор" Карим Бензема, Абдулрраззоқ Ҳамдаллаҳ, Нголо Канте, Фабиньо каби дунё юлдузларини таркибида мужассам этган Саудия Арабистонининг "Ал Иттиҳод" клубига муносиб қаршилик кўрсатди. Ўз майдонида 0:0 ҳисобида дуранг ўйнаган водий клуби сафарда сўнгги дақиқаларда ўтказиб юборилган гол туфайли 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Янги мавсумда "Навбаҳор" халқаро мусобақаларда иштирок этмайди.

Қўшимча маълумот

"Навбаҳор" бир қатор етакчи ўйинчиларни таркибга қўшиб олганига қарамай, уларни ПФЛ рўйхатидан ўтказа олмаслиги мумкин эди. Гап шундаки, ўтган йилнинг декабрь ойида ЎФА Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмитаси "Навбаҳор", "Машъал", "Янгиер" футбол клубларига футболчи ва мураббийлар олдида юзага келган қарздорликни бартараф этиш бўйича муддат белгилаганди. Наманганликлар Хуршид Хўжаев ва Рустам Ашурматов олдидаги қарзларини тўлаган. Бироқ кейинроқ Остон Ўрунов ва “лочинлар”нинг ёрдамчи мураббийи Григорий Колосовский Ўзбекистон футбол ассоциациясига қарздорлик бўйича мурожаат қилишган. Шунингдек, клубнинг футзал, аёллар, фарм жамоаси ҳамда ПФЛдан ҳам қарзи мавжудлиги аниқланди.

21 февраль куни эса ПФЛ "Навбаҳор" клубига истисно билан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди.

Жамоа қайси бренд либосларидан фойдаланади?

Бир неча йил давомида “Адидас” брендини кийган “Навбаҳор” 2024 йилги мавсумда “7SABER” брендининг маҳсулотларидан фойдаланади. 

Суперлигадаги имкониятлар

"Навбаҳор" клубининг янги мавсумда камида кучликдан жой олиш имконияти юқори. Бунга бир нечта сабаблар мавжуд. Биринчидан, жамоа охирги икки йилда кучли учликдан ўрин олди. Иккинчидан, таркиб кучсизлангани йўқ. Аксинча, бир неча йиллик чемпионлик тажрибасига эга "Пахтакор" футболчилари жалб этилди. Бу эса чемпионлик учун кураш эҳтимолини оширади. Қолаверса, мураббий Самвел Бабаянда чемпионлик учун курашиш тажрибаси етарлича. 

Бошқа тарафдан, жамоа биринчи даврада бир қатор муаммоларга дуч келиши мумкин. Маълумки, Бабаян тажрибали ўйинчиларга кўпроқ таянади ва улардан ўйин давомида максимал фойдаланиб, захира кучларини кеч ташлайди, баъзида умуман фойдаланмайди. Бу эса захирадаги футболчилар (айниқса, ёшлар)нинг ўйин амалиётисиз қолиб кетиши, улардан фойдаланишга тўғри келиб қолганида, етарли эффектни ҳосил қила олмаслиги мумкин. 

Янги мавсум "Навбаҳор"нинг асосий таркиби тахминан шундай кўриниш олади: Ўткир Юсупов, Одил Ҳамробеков, Жамшид Искандеров, Руслан Жиянов, Филип Иванович,  Жамшид Болтабоев, Аброр Исмоилов, Йован Жокич, Фарруҳ Сайфиев, Асадбек Собиржонов, Тома Табатадзе.

Энди эса захира кучларини кўриб чиқамиз: Александр Лобанов, Азим Аҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Шодиёр Шодибоев, Гиорги Никабадзе, Достонбек Абдулҳаев, Алижон Алижонов, Нурмуҳаммад Тошпўлатов, Озодбек Ўктамов, Сияваш Ҳақназари, Шерзодбек Абдулбориев, Наврўзбек Иминжонов.

Булар орасидан Азим Аҳмедов, Иброҳим Йўлдошев, Гиорги Никабадзе ва Сияваш Ҳақназарига нисбатан кўпроқ имконият берилса керак. Қолганлар эса вазият қараб майдонга туширилиши мумкин. Яъни наманганликларнинг захирасини ҳам асосий таркиб сингари қудратга эга деб бўлмайди. Мабодо асосий таркиб ўйинчиларидан кимдир жароҳатга йўлиқса ёки дисквалификацияга учраса, бу натижаларга таъсирини ўтказиши мумкин. Айниқса, клубни кўпгина етакчи ҳимоячилар тарк этди ва улар ўрни етарлича тўлдирилмади. Захирадаги бошқа ўйинчиларга ҳам имконият тақдим этилмаса, бу жамоага кейинчалик панд бериши мумкин.

Жамоани чемпионатда қандай старт кутмоқда?

2024 йилги Суперлига "Навбаҳор" учун нисбатан енгилроқ старт олади. Наманганликлар чемпионатни 1 март куни ўз мухлислари қаршисида "Динамо"га қарши ўйин билан бошлайди. Самарқандликларнинг Про лигадан элитага йўл олганини ҳам инобатга оладиган бўлсак, мезбонларнинг 3 очко қўлга киритиш имконияти юқорироқ. Қолаверса, жамоа 2-турни ҳам ўз майдонида, Олмалиқнинг ОКМК клубига қарши ўтказади. Шунингдек, "лочинлар" "Бунёдкор" ва "Сурхон"дан кейингина жиддий рақиб — "Насаф"га рўбарў келади.


Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +9   

Фикрлар

+5   
27 фев 23:09:29
Navbakhor_Nam
Omad bu yil yoshlardan yahshiroq natija kutamiz
+5   
27 фев 22:51:22
FK Navba-FK Real
Бу йил Бабаян таркибдаги ёшларга имкон берса янги номлар чикиши мумкин. Айникса Достонбек Абдулхаев супер лига кашфиёти булиши мумкин. Иктидорли футболчи. Буш келма Достонбек. Сендан умидимиз катта. ОЛГА "НАВБАХОР" !!! ОЛГА "ЛОЧИНЛАР" !!!
+4   
28 фев 07:09:27
Olg'a
Maqola uchun raxmat
+4   
28 фев 07:09:06
Olg'a
Olg'a Navbahor
+2   
28 фев 07:12:03
Liverpul Navbahor
Omad
+1   
27 фев 23:11:17
Navbakhor_Nam
Dostonbek Abdulhayev ????????????????????????
+1   
27 фев 22:25:21
Олег Шацких 11
ИЯ КОЛОСОВ КЕТДИМИ, ЯХШИ БУПТИ ЁЗУВЧИ КЕТГАНИ.
+1   
27 фев 22:06:38
Logistika
Кучсиз жамоалар йўқ, хамма жамоалар тиши қайраб тушади Навбахор билан ўйинга
+1   
27 фев 21:47:29
Олег Шацких 11
БУ ЙИЛ ИНШААЛЛОХ ЧЕМПИОН НАВБАХОР.
   
01 мар 00:40:20
ПСЖ
Аббосхужа фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Тан олиб айтиш керак, Навбаҳор ОЧЛ да араблар билан деярли тенгма тенг ўйнади. Табатадзе ўз дарвозасини (чиройли автоголи билан) нишонга олмаганда пенальтиларгача борармиди. Пенальти бу лоторея, ютқазса ҳам ҳеч ким хафа бўлмасди. Демоқчиманки, супер лигада Навбаҳор бу йил чемпионликка даъвогарлардан биттаси бўлиб турибди.
Tengma teng oynadi? 2 chi taymda navbahor umuman tepa olmadiku darvozasiga arablardi
   
28 фев 11:03:41
AZIZBEK
Олимпик уйчиларини навбохордан квйтариб бошка ларга беряпти
-1   
28 фев 16:37:25
Аббосхужа
Тан олиб айтиш керак, Навбаҳор ОЧЛ да араблар билан деярли тенгма тенг ўйнади. Табатадзе ўз дарвозасини (чиройли автоголи билан) нишонга олмаганда пенальтиларгача борармиди. Пенальти бу лоторея, ютқазса ҳам ҳеч ким хафа бўлмасди. Демоқчиманки, супер лигада Навбаҳор бу йил чемпионликка даъвогарлардан биттаси бўлиб турибди.
-1   
28 фев 11:55:11
BOBIRBEK_URINOV
НАВБАХОР МУХЛИСЛАРИ ХАФА БУСАНГАМ БАБАЯННИ ...ОГИГА САН.... КУТО.... КУ... БАБАЯН
-1   
28 фев 11:53:58
BOBIRBEK_URINOV
БАБАЯННИ КУТО.ИНИ ЯЛАЙДИГАН САЙТМИ БУ???
-1   
27 фев 22:13:04
Pakhtakor
Бошка командалар хакидаги хабарларга ку́п хам фикр ёзмиман. Навбахор сифатли у́йинчиларни олган, лекин захирасида асосан ёшлар экан. Бабаянни таниган, билган мухлис шу ёшлардан мавсум охиригача бирортаси асосийга ёриб киришига ишонмиди.
Бу йил Нефтчи ва Насаф анча кучайган. Нефтчи жуда аклли ва керакли трансферлрни килди
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика