UZ

Сўнгги янгиликлар

14:26Исак унга бўлган қизиқишлар фонида "Ньюкасл"даги йиллик маошини сезиларли даражада ошириб олмоқчи, аммо...  1 14:00Снейдер Моуринью ҳақида: "2010 йилда Жозе бизни ҳар кимни мағлуб этишимиз мумкинлигига ишонтирган"  0 13:24ФОТОГАЛЕРЕЯ. Ўзбекистон U-23 – Саудия Арабистони U-23 3:1  0 13:23"Like Cup" якунланди: "Ал Бадр" - чемпион!   1 13:08Ўтган мавсум 1 та гол урган АПЛ футболчиси Шомуродов ўрнига "Рома" ҳужумчисига айланди  7 12:46Снейдер "Олтин тўп" ҳар доим ҳам муносибларга насиб этмайди деб ҳисоблайди  16 12:19"Бенфика" ўзи учун рекорд сумма - 27 млн. еврога футболчи сотиб олди  2 12:00"Тоттенхэм" "Реал" вингерини сотиб олмоқчи  0 11:37Мажед Абдуллаҳ: "Биз учун яхши тажриба бўлди"  2 11:12Мбаппе янги мавсумда янги рақамда ҳаракат қилади  5 10:45МЮ тўрт нафар футболчини машғулотлардан четлатди  13 10:21"Милан" тарихида 56 йилдан бери бундай ҳолат содир бўлмаган   4 09:58Яна бир собиқ Олимпия терма жамоамиз аъзоси фаолиятини "Шўртан"да давом эттиради  0 09:32Ўзбекистон МТЖ аъзоси фаолиятини "Андижон"да давом эттириши мумкин  24 09:08Арманистон чемпионатининг энг яхши футболчиларидан бири фаолиятини Ўзбекистонда давом эттириши мумкин  6

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди Янгиликлар

Қарзларини бартараф қила олмаганига қарамай, "Навбаҳор"га янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берилди

ПФЛ "Навбаҳор" клубига истисно билан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга рухсат берди.

Бу ҳақда ЎзПФЛ расман маълум қилди.

"Наманганнинг "Навбаҳор" клуби жорий йилнинг 10 январь санасига қадар ўтган мавсумдан қолиб келаётган қарздорликни бартараф қила олмади. Бироқ клуб футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси томонидан чиқарилган қарорлар ижросини тўлиқ бажарди. 

Ассоциация ҳамда Лига клуб билан боғлиқ қарздорлик масаласи тўлиқ ўрганилгунига қадар трансфер тақиқини олмасликка қарор қилди. Бугун — 21 февралда клуб фарм, U19, U21 ва аёллар жамоаларидан қолиб келаётган мавжуд қарздорлик масаласига тўла ойдинлик киритди. Шунингдек, қўмитага мурожаат қилишга тайёргарлик кўраётган асосий таркиб аъзолари билан келишув имзоланди. 

Эндиликда"Навбаҳор" олдига биринчи галда ёшлар ва аёллар жамоаси билан ҳисоб-китоб қилиш вазифаси қўйилди. Мазкур қарздорлик дастлабки икки уй учрашувидан кўриладиган фойда ҳисобидан қопланиши кафолатланди. Шунингдек, клуб Чемпионлар лигасидаги муваффақиятли юриши натижасида эга чиқадиган даромадни ҳам илк навбатда қарзларни бартараф этиш учун сарфлайди. Келажакда "Навбаҳор" футзал, аёллар ва ёшлар жамоалари билан ишлаш механизмини тўғри йўлга қўйиши шарт. Мавжуд ҳолат мавсум давомида кузатилса ва йил якунида ўхшаш масалалар амалда бўлса, клубга нисбатан янада қатъийроқ санкциялар қўлланилади. 

Лига "Навбаҳор" клубининг сўнгги йиллардаги муваффақияти, айниқса, жамоанинг халқаро майдонда қайд этаётган натижаларини юқори баҳолайди. Мухлислар билан ишлаш, асосий таркибга бўлган талаб ва ёндашув масаласида "Навбаҳор" ҳақида илиқ фикрлар билдириш мумкин. Мазкур ҳолатларни инобатга олиб, "Навбаҳор" структурасини тўлиқ профессионал кўринишга келтириш масаласи қайта кўриб чиқилиши шартида Ассоциация клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш учун рухсат беради. 

Шунингдек, Ассоциация томонидан қўйилган талаблар ижроси бажарилганлиги бўйича ҳисоботни 21 февраль куни тақдим этган Жиззахнинг "Сўғдиёна" клубидан ҳам трансфер тақиқи ечилди", -дейилади ЎзПФЛ баёнотида.

Рейтинг: -14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика