UZ

Сўнгги янгиликлар

08:07Клублар ўртасидаги ЖЧнинг энг яхши футболчиси аниқланди  0 07:35“Андижон“ легионер дарвозабон билан шартнома тузди  1 07:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" - ПСЖ 3:0  3 02:13"Челси" - жаҳон чемпиони!  159 01:45U-20 Жаҳон чемпионатини биргаликда қабул қиламиз. Бу қандай бўлади?  0 00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  1 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  5 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  5 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  15 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади Янгиликлар

"Навбаҳор" водий клублари билан назорат ўйинлари ўтказади

"Навбаҳор" мавсумга тайёргарлик ишларини давом эттирмоқда, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.
Режага кўра бугун футболчилар дастлабки машғулотни “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказишди. Дастлаб, югуруш йўлакчасида машқлар бажарилган бўлса машғулотнинг иккинчи қисмида ўйингоҳда жойлашган гимнастик залда шуғулланилди. Айни пайтда жамоа аъзолари “Динамо” ўйингоҳида кечки машғулотни ўтказишмоқда. Жамоамиз эртага ҳам шу тартибда шуғулланади. 9 январ куни эса мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйини бўлиб ўтади. “Динамо” ўйингоҳида ўтказилиши режалаштирилаётган учрашувда футболчиларга биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси рақиб бўлади.

16 январ куни якунига етадиган йиғин давомида жамоа яна битта назорат баҳсида куч синашади. Яъни 14 январ куни футболчилар Қўқонда “Қўқон-1912” жамоаси меҳмони бўлишади. Жамоанинг кейинги йиғини эса 19-31 январ кунлари Тошкентда бўлиб ўтади Пойтахтдаги машғулотлар давомида эса ўртоқлик учрашувлари сони ортади. Қолаверса, Тошкентда муносиб рақиб борасида ҳам муаммолар юзага келмайди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика