UZ

Сўнгги янгиликлар

09:52Рўзиқул Бердиев: "Йигитлар майдонда бор кучларини ишга солишди"  1 09:22"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" "Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси учун курашмоқда  1 08:55"Манчестер Сити"нинг марказий ҳимоячиси қишда жамоадан кетиши мумкин  2 08:30Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" 1:0  1 08:27Вадим Абрамов: "Таркиб асосини деярли сақлаб қолдик, кетганлар ўрнига янги ўйинчиларни таклиф қиламиз"  2 07:59ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин  5 07:30Sofascore. Саудиядаги мағлубиятдан сўнг "Насаф" футболчилари неча баҳо олишди?  1 03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  6 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  8 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  66 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  4 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркияга жўнаб кетди

Теглар :  НавбаҳорТуркия
Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида бугун эрта тонгда Туркияга жўнаб кетди.

Наманганликлар Туркияга қуйидаги таркибда жўнаб кетишди.

Мураббийлар штаби: Андрей Канчельскис, Отабек Ғуломхўжаев, Мустафо Байрамов, Аъзам Ражаббаев, Павел Синельников.

Футболчилар: Ўткир Юсупов, Дилшод Ҳамроев, Ислом Абдуллахонов, Игорь Голбан, Мирзоҳид Ғофуров, Хуршид Мухторов, Ғиёс Комилов, Обид Жўрабоев, Тоҳир Шамситдинов, Шаҳзодбек Ҳамидов, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Абдулҳай Исмоилов, Ислом Рашидхонов, Азизбек Турғунбоев, Иван Соловьёв, Азимжон Аҳмедов, Комил Тожиддинов, Сардор Теляков, Ислом Исоқжонов, Ҳусайн Эргашбоев, Анвар Ҳожимирзаев.

Шунингдек, шифокор Жаҳонгир Нуритдинов, массажчилар Баҳодир Тошбеков ва Жалолиддин Умаров, бош маъмур Аброр Каримов, маъмур Абдурауф Ғуломов ҳамда видео-оператор Илҳом Иминов.

Жамоамиз аъзолари Туркиядаги йиғинни Белек шаҳрида олиб боришади. "Лочинлар" у ерда 21 февралгача машғулотлар олиб боришади.

Мазкур йиғин давомида наманганликлар 6та назорат-синов баҳси ўтказишни режалаштиришган. Ҳозирча ўртоқлик баҳсларидаги 2та спарринг-рақибнинг номи маълум. Булар: Туркманистоннинг "Ахал" ва Сербиянинг "Рад" жамоалари. Таъкидлаш жоизки, уларнинг иккиси ҳам ўз мамлакатлари Премьер-лигаси иштирокчилари саналишади.



Спарринг-рақиблар қаторидан Россия Премьер-лигасининг етакчи клубларидан бири бўлган Москванинг "Динамо" жамоаси ҳам ўрин олиши мумкин.

Шунингдек, Белекдаги йиғин давомида таркибга бир қатор маҳаллий ҳамда хорижлик топ-футболчиларнинг қўшилишлари кутилмоқда.

Бу ҳақда клубимизнинг расмий веб-сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида маълумот берамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика