UZ

Сўнгги янгиликлар

12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  3 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  0 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  0 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  3 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  13 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  6 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  7 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  12 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  139 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди Янгиликлар

"Навбаҳор" Туркиядаги йиғинда илк мағлубиятни қабул қилиб олди

Ўқув-машғулот йиғинини Туркияда олиб бораётган Наманганнинг "Навбаҳор" жамоаси мазкур йиғин доирасидаги еттинчи назорат–синов баҳсини кеча Грузия Эровнули (олий) лигаси вакили Батумининг "Динамо" жамоасига қарши ўтказди.

Белек шаҳридаги "Папилон" стадионида бўлиб ўтган мазкур ўйинда наманганликлар 0:1 ҳисобида мағлубиятга учрашди.

Таъкидлаш жоизки, мазкур учрашувнинг биринчи бўлимида устунлик кўпроқ наманганликлар тарафида бўлди. Аммо футболчилар юзага келган вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олишмади. Шунингдек, батумиликлар ҳам кам сонли ҳужумлардан самара чиқара олишмади. Натижада танаффусгача ҳисоб очилмади.

Ушбу баҳснинг иккинчи бўлими тенг курашлар остида кечди. Ташаббус гоҳ у, гоҳ бу жамоа тарафида бўлди. Аммо якуний зарба ноаниқ чиқди.

Учрашув якунланишига саноқли дақиқалар қолганида "Навбаҳор" ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатишди. Натижада учрашув бош ҳаками наманганликлар дарвозасига 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

"Динамо" футболчиси пенальтини аниқ амалга ошириб, дарвозабон Дилшод Ҳамроевни доғда қолдирди – 0:1.

"Лочинлар" мувозанатни тиклашга интилишган бўлса-да, бунинг уддасидан чиқа олишмади ва Туркиядаги ўртоқлик учрашувларидаги илк мағлубиятни тан олишга мажбур бўлишди.


Мазкур баҳсда "Навбаҳор" устози Андрей Канчельскис майдонга қуйидаги футболчиларни туширди: Ўткир Юсупов, Обид Жўрабоев, Ғиёсжон Комилов, Хуршид Мухторов, Мирзоҳид Ғофуров, Сардор Теляков, Амирбек Жўрабоев, Аббос Ғуломов, Ислом Исоқжонов, Анвар Ҳожимирзаев, Руслан Болов.

Захирадан майдонга тушганлар: Дилшод Ҳамроев, Миркомил Локаев, Забиҳилло Ўринбоев, Комил Тожиддинов, Ҳусайн Эргашбоев.

Эслатиб ўтамиз, наманганликлар олдинги ўртоқлик баҳсларида Туркманистоннинг "Ахал" клубини 1:0, Сербиянинг "Рад" жамоасини 2:1, Арманистоннинг "Уэст" клубини 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратиб, Қозоғистоннинг "Жетису" клуби билан 1:1, Украинанинг "Колос" жамоаси билан 0:0 ҳамда Грузиянинг "Самтредиа" клуби билан 1:1 ҳисобларида дурангга имзо чекишганди.



"Навбаҳор" Туркияда бугун сўнгги назорат-синов ўйинини Норвегиянинг "Эйдсвольд" (Терн) клубига қарши ўтказади.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика