UZ

Сўнгги янгиликлар

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер... Янгиликлар

"Навбаҳор" трансфер қил(аёт)ган легионер...

Мирлан Мурзаев Наманган клубининг машғулотларида иштирок этаётгани тўғрисида хабар чиқди.

Фахриддин Рўзиев телеграмдаги каналида қирғиз форварди ҳақида сизни қизиқтириши мумкин бўлган баъзи маълумотларни келтирди.

1990 йилда туғилган футболчи фаолиятини "Дордой"да бошлаган. Унинг терма жамоадаги дебюти 18 ёшида Непалга қарши баҳсда содир бўлган.

Мурзаев 2010 йилнинг январида Москванинг "Локомотив" клубига трансфер бўлади. У "темирйўлчилар"нинг асосий таркибига киролмай, ўринбосарлар жамоаси сафида ярим йил қолган.

Ўзини легионер сифатида Туркия, Исроиль, Кипр ва Ҳиндистонда ҳам синаб кўрган. Ҳозирги (ёки охирги) жамоаси "Алга".

Ҳужум чизиғининг исталган нуқтасида ўйнай оладиган футболчи қирғиз чемпионатининг энг қимматбаҳо футболчиларидан бири ҳисобланади (250 минг евро).

Баъзи манбаларга кўра, у Қирғиз Республикаси терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар ҳисобланади (15).

У "Навбаҳор"нинг асосий посбони Ўткирбек Юсупов дарвозасига бир марта гол урган. Бу воқеа март ойида ўтказилган "Navruz cup-2022"да содир бўлган эди.

Шунингдек, Мурзаев ижтимоий тармоқларда анча машҳур. Унинг инстаграмда 100 мингга яқин кузатувчиси бор. Бу борада "Навбаҳор"нинг ҳеч қайси футболчиси Мирланга тенглаша олмайди...

Oбуна бўлинг → ФА| футбол АНАЛИЗИ

Муаллиф :
Рейтинг: -8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика