UZ

Сўнгги янгиликлар

16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  0 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  0 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  0 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  6 15:00Ўзбекистон U-23 - Шри-Ланка U-23  6 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  1 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  1 13:38Гулжигит Аликулов - Ўмон билан ўйин, "Қайрат" ва Жалолиддинов ҳақида   0 13:25ФОТОГАЛЕРЕЯ. "CAFA Nations Cup-2025". Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  1 12:55Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 12:34Дидар Дурдиев: "Ўзбекистон билан дуранг ўйнашимиз мумкин эди"  5 12:00Игорь Сергеев: "Шквирин ва Аҳмедовни ортда қолдирдим? Термада шахсий статистика эмас, жамоа манфаати муҳимроқ"  10 11:39Алишер Одилов: Терма жамоадаги дебютим кутганимдек зўр бўлмади, сабаби..."  12 10:40Суперкомпьютер Чемпионлар лигаси фаворитлари номини эълон қилди  12 10:04Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  5

"Навбаҳор": Тошкент йиғини бошланди Янгиликлар

"Навбаҳор": Тошкент йиғини бошланди

Бугун "Навбаҳор" жамоаси аъзолари Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган йиғинни бошлашди.
Футболчилар бугун дастлабки машғулотни якунлашди. Шу ўринда таркибда айрим ўзгаришларни рўй берганлигини эътироф этиш жоиз. Наманганда ўтказилган машғулотда қатнашган ҳимоячи Аҳрол Рисқуллаевга мураббийлар жавоб беришди. Тошкентда эса сафга Тимур Яфаров, Шавкат Насибуллаев ва Элёр Жаҳонов қўшилишди. Яфаров ўтган мавсумнинг иккинчи қисмини “Навбаҳор”да ўтказганидан хабарингиз бор. Насибуллаев ҳамда Жаҳонов ҳам жамоага бегона эмаслар. Ушбу футболчилар фаолиятлари давомида “Навбаҳор”да тўп суришга улгуришган. Насибуллаев 2013 йилги чемпионатни “Нефтчи”, Жаҳонов эса “Гулистон”да ўтказганди. Тошкентдаги йиғин давомида таркибда яна янги ўйинчилар қўшилади.

Жамоа Тошкентдаги дастлабки йиғин давомида ўртоқлик учрашувларида майдонга тушишни режалаштирган. Хусусан, 29 январь куни "Навбаҳор" Бекободнинг “Металлург” клуби билан баҳс олиб боради. 2 февралда эса Муборакнинг “Машъал” жамоасига қарши ўйин бўлиб ўтади. Пойтахтда ўтадиган машғулотларнинг дастлабки қисми 2 февраль куни якунланади. Жамоа аъзоларига икки кунлик таътил эълон қилингач, машғулотлар яна пойтахтда давом эттирилади. Йиғин давомида “Навбаҳор” ПФЛ кубогида иштирок этади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика