UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56Араухо яна сафдан чиқди  0 19:34АПЛнинг 3 та клуби Верраттини нишонга олди  0 19:12"Насаф" Руминия жамоаси билан муроса кўчасини танлади  1 18:55"Манчестер Сити" – "Реал". Тахминий таркиблар  25 18:38"Реал" ҳужум чизиғида ажойиб ўйинчилар йиғилган" — Гвардиола  9 18:20CAFA аёллар футзал мусобақаси. 9 та тўп киритилган учрашувда Ўзбекистон Туркманистондан устун келди  2 18:05Расман: "Олимпик" футболчиси "Локомотив"га ўтди  1 17:40"Реал" ҳимоячиси билан шартномани узайтиради  15 17:17Анчелотти "Реал"ни тарк этишини билади  24 16:50"Манчестер Сити" икки футболчи учун 200 млн евро сарфлашга тайёр  12 16:22Анчелотти "Манчестер Сити"га қарши тўқнашув олдидан бир қатор позициялардан хавотирда  24 15:58"Манчестер Сити" – "Реал" учрашуви ҳаками маълум  60 15:38Расман: Қозоғистонлик футболчи "Челси"га ўтди  17 15:23"Динамо" назорат баҳсида Тожикистон клубини йирик ҳисобда ютди, Станоевич бурчак зарбасидан гол урди  4 14:58U-17 халқаро ўртоқлик турнири. 6 та гол урилган баҳсда Ўзбекистон Словакияга мағлуб бўлди  8

"Навбаҳор" собиқ дарвозабони, Россия юлдузлари ёхуд "Андижон" бугунги рақиблари ҳақида Янгиликлар

"Навбаҳор" собиқ дарвозабони, Россия юлдузлари ёхуд "Андижон" бугунги рақиблари ҳақида

“Андижон” бугун Анталиядаги йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувларини ўтказади.

Бу сафар ҳам "бургутлар" олдингидек бир кунда иккита ўйинда майдонга тушади. 

Дастлаб Россия биринчи дивизион қатнашчиси Москванинг “Родина” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажарса, куннинг иккинчи ярмида Молдаванинг “Петрокуб” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Дастлаб “Родина”га тўхталадиган бўлсак, бу клуб Россия биринчи дивизионида 12-ўринни эгаллаб турибди. Эътиборлиси, “Родина” ва “Родина-2” жамоалари биргаликда Туркияга келишган.

6 февралдан Анталиядаги йиғинини бошлаган “Родина” шу пайтгача учта назорат ўйинида қатнашди. Дастлаб 9 февраль кунининг биринчи ярмида “Родина-2” “Борац” жамоаси билан 1:1 ўйнади. Тушликдан сўнг “Родина”нинг асосий жамоаси “Чайка”га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эртасига, 10 февралда “Родина” яна ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар “Бунёдкор” рақиб бўлди ва унда россияликлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

“Родина” клубини мухлисларга яхши таниш бўлган Дмитрий Парфёнов бошқаряпти. 48 ёшли мутахассис ўтган йилнинг ёзидан ушбу клубда бош мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ундан олдин “Арсенал” Тула, “Урал”, “Тосно”, “Текстильшик” ва Россия U-18 терма жамоасида фаолият олиб борган. Зукко ишқибозлар уни айниқса “Спартак”даги ўйинлари орқали яхши эслаб қолишган. 

Умуман олганда, “Родина” клубининг мураббийлар штаби собиқ футбол юлдузлари билан жамланган десак, муболаға бўлмаса керак. Масалан, Парфёновни ёрдамчиларидан бири Юрий Ковтун бўлиб, уни ҳам ишқибозлар “Спартак” ва Россия терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши билишади. Бу икки тандем футболчи сифатида “қизил-оқлар” сафида тўп суришган ҳамда мураббийликда ҳам бирга ишлаб келишмоқда. 

Бундан ташқари, россиялик яна бир собиқ футбол юлдузи Владимир Бесчастних ҳам “Родина” да меҳнат қиляпти. У клубда ҳужумчилар билан ишлайдиган махсус мураббий сифатида қайд этилган. Чунки Бесчастних футболчилик фаолиятида таниқли ҳужумчилардан бири бўлганди. Хуллас, “Родина”ни сиз яхши билган россиялик собиқ юлдузлар бошқариб бормоқдалар.

“Андижон”нинг охирги рақиби Молдованинг “Петрокуб” жамоасидир. Мамлакат Суперлигасида айни пайтда мусобақа жадвалида “Шериф”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. 2019 йилда Молдова Кубогини қўлга киритган. Европа Лигаси саралаш баҳслари қатнашчиси. Суперлигада 2015 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. 

Ушбу клубга 56 ёшли Иван Табанов бош мураббийлик қиляпти. Унинг мураббийлар штабида ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Денис Романенко фаолият олиб бормоқда. Ёдингизда бўлса, у ўз вақтида юртимизда “Динамо” ва “Навбаҳор” дарвозаларини қўриқлаган. Айниқса, наманганликлар сафидаги фаолияти орқали кўпчиликка танилганди. Ҳозирда Романенко “Петрокуб”да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Орада Молдова терма жамоасининг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ҳам фаолият кўрсатган. 

Дарвоқе, “Петрокуб” таркибида Руминия, Россия, Укрина ва Ирландиядан келган легионерлар бор.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Родина” беллашуви Туркия вақти билан 11:00 (Тошкент вақти биалан 13:00) да бошланса, “Петрокуб”га қарши учрашув маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақтига 19:00) га белгиланган.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика