UZ

Сўнгги янгиликлар

19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  1 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  2 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  3 18:32Шавкат Юсупов: "Олимпик" етарлича муаммолар туғдирди"  1 18:20"Барселона" Рэшфорднинг ҳуқуқларини сотиб олишга тайёр  3 17:57Про лига. "ФарДУ" сафарда "Олимпик"ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди  1 17:47Сергей Лушчан "Навбаҳор"ни тарк этдими?  8 17:40Экитике: "Ливерпуль" мен учун қанча тўлагани қизиқ эмас"  2 17:18Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов жисмоний жиҳатдан айни кучга тўлган Кайл Уокерга ўхшайди"  6 16:52"Реал" Салибага қизиқишини сақлаб қолган  0 16:24Аморим "Интер" футболчисини "Манчестер Юнайтед"га олиб келмоқчи  2 15:55Франция Дембеленинг ғалабасидан сўнг "Олтин тўп" соҳиблари сони бўйича биринчи ўринга чиқиб олди  4 15:32"Футбол олами". "Навбаҳор"да 0:5, "Пахтакор" аутсайдерни юта олмади, ОКМКдан 5:1  0 15:06Антонио Конте: "Скудеттодан кейин биздан умидлари катта"  1 14:39Ўзбекистон U-15 терма жамоаси ОКМК U-16га ҳеч қандай имкон қолдирмади  2

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади Янгиликлар

"Навбаҳор" сафида Камерун ва туркманистонлик легионерлар кўрикдан ўтади

Наманганнинг “Навбаҳор” клуби футболчилари ўз қароргоҳларига 7 январь куни йиғилишади.

8 ва 9 январь кунлари жамоа аъзолари янги мавсум учун тиббий кўрикдан ўтишади ҳамда 10 январдан Наманганда ўқув-машғулот йиғинини бошлашади.

“Лочинлар”нинг россиялик мутахассис Андрей Канчельскис бошчилигидаги мураббийлар штаби томонидан ўтказиладиган ва 10 январдан бошланадиган йиғинида 30 нафар маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.

Мазкур легионерларнинг сафига яна икки нафар легионер қўшиладиган бўлди. Уларнинг бири камерунлик Мбасси Эммануэль Риккардо бўлиб, 1994 йил 17 декабрда туғилган. Амплуаси – ҳужумчи.

Иккинчи хорижлик футболчи эса туркманистонлик Шуҳрат Суюнов. Суюнов 1992 йилнинг 8 мартида туғилган. Амплуаси – ҳимоячи. Шуҳрат Суюнов 2010-2014 йилларда Ашхободнинг МТТУ клубида тўп суриб, ушбу жамоа таркибида 2014 йили ОФК президенти кубогини қўлга киритган. 2015 йилдан буён “Олтин Аср” (Ашхобод) клубида ўйнамоқда. Суюнов мазкур жамоа сафида 2015 йилги мавсумда Туркманистон чемпиони бўлиш билан бирга, Туркманистон кубоги ва суперкубоги соҳибига айланган.

Шунингдек, Шуҳрат Суюнов 2011 йилдан буён Туркманистон миллий терма жамоасида тўп суради ва шу кунгача терма жамоада 21та ўйинда майдонга тушган. Яна бир эътиборга молик жиҳат шундаки, 27 ёшли ҳимоячи 2016 йилги мавсум якунига кўра, Туркманистоннинг “энг яхши футболчиси” деб топилган. Демак, Суюнов Туркманистоннинг энг маҳоратли ўйинчиларидан бири ҳисобланади.

Бундан келиб чиқадики, “лочинлар”нинг 10 январдан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинида 30 нафарга яқин маҳаллий ҳамда 15 нафар хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишади.


Легионерлар эса олдин хабар берганимиздек, Европанинг Россия, Нидерландия, Хорватия, Босния ва Герцоговина, Испания, Португалия ва Сербия, Африканинг Миср ҳамда Камерун, Осиёнинг Жанубий Корея ва Туркманистон мамлакатларидан ташриф буюришади.

Бу эса мураббийлар штабида танлов имконияти ҳам юқори бўлишини англатади.

Мазкур футболчилардан қайси бири “Навбаҳор” мураббийлар штабида ижобий таассурот қолдирса, ўша ўйинчи билан шартнома имзоланади.

Рейтинг: +42   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика