UZ

Сўнгги янгиликлар

20:59U21 биринчилиги. Пешқадамлар баҳсида дуранг, "Сўғдиёна", "Андижон", "Машъал"дан камбэк ва бошқа натижалар  0 20:17"Окленд" 1 млн долларни футболчилар ҳамда ходимлар ўртасида тақсимламоқчи  1 20:00Суперлига. "Хоразм" - "Андижон" 2:1 (матнли трансляция)  29 19:53"Ливерпуль" собиқ футболчиси Лаллана фаолиятини тугатиб, мураббийликка ўтди  3 19:30Шомуродов тавсияси билан Сурхондарё вилояти футбол академиясига спорт директори тайинланди  5 18:47Расман: Роналду "Ал Насср"да қолди!  10 18:37"Бухоро" мураббийи регламентни бузди, "Динамо" VAR машинаси турган жойда хавфсизликни таъминлай олмади, "Навбаҳор" ўйин давомида тўпларни яшириб қўйди — Лига комиссарлари билдиргиси  11 18:10Сиқилма меҳмондир танангда бу жон ҳам... Ўзбекистон кубогида нималар бўлмоқда?   10 17:50Расман: "Арсенал" ёш футболчиси билан шартномани узайтирди  0 17:35"Эшитдик-да"нинг инсайди тасдиқланди: Исмоилов "Нефтчи"да!  19 17:23"Футбол олами". Хайр, "Нефтчи". Хайр, ОКМК   2 17:05Суперлига. 14-тур дисквалификациялари: "Сўғдиёна", "Навбаҳор" ва "Сурхон"да йўқотишлар бор  1 16:42"Ницца" "Манчестер Сити" ҳимоячисини ижарага олди  0 16:20Расман: "Ливерпуль" ҳимоячи трансферини эълон қилди  7 16:07"Бухоро" Олмалиқда ОКМКни Ўзбекистон Кубогидан чиқариб юборган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  2

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди Янгиликлар

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда ташкилий масаласи сифатида “Навбаҳор” футбол клубининг жорий йилги чемпионатдаги иштироки кўриб чиқилди. Йиғилишда Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳиддинович Холмирзаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Маматович Бекходжаев ва “Навбаҳор” футбол клуби директори Ғанишер Абдугаппарович Исмаиловлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида шу пайтга қадар “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти сифатида иш юритиб келган Олимжон Абдуллаевич Қосимовни ўз аризасига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилганлиги эълон қилинди. Келгусида “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти лавозимида Даврон Равшанбекович Каримовни фаолият юритиши ойдинлашди. Каримов шу пайтга қадар биринчи лигада қатнашиб келаётган “Норин” клуби раҳбарлик қилиб келаётганди. Бир неча йиллик танаффусдан кейин яна биринчи лигага қайтган “Норин” жамоаси биринчиликда анча ишончли тарзда иштирок этаётганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби бугун Навоийда ҳали Наманганга қайтишга улгуришмаганди. Шу сабабли, эртага Каримов жамоа аъзолари ва мураббийларга клуб вице-президенти сифатида таништирилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика