UZ

Сўнгги янгиликлар

11:50Ўзбекистонлик ҳакамлар Бразилия – Франция учрашувида ишлайди  0 11:20МЮ Харри Магуайр бўйича якуний қарорга келди  3 10:42Исроиллик футболчи 99 йилга футболдан четлатилди  7 10:15"Реал"нинг икки нафар футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин   1 09:47Футзал. Бугун 5-тур баҳсларига старт берилади  0 09:20"Оила футболдан муҳимроқ." Адвокат оилавий сабабларга кўра ҳал қилувчи ўйин олдидан Кюрасао терма жамоасини тарк этди  0 08:55Португалия ЖЧ йўлланмасини қўлга киритганидан сўнг Роналду қисқа фикр билдирди  42 08:28Англия терма жамоаси 71 йиллик рекордни такрорлади  8 08:00"Йўқ, йўқ. Биз Криштиану билан кучлироқмиз" Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роналдусиз терма жамоанинг ўйини ҳақида  19 07:27ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида финал учрашувида сенсация қайд этилди  2 02:57ЖЧ саралаши. Италия ўз уйида Норвегияга мағлуб бўлиб, ЖЧга йўл олиш масаласини кейинга қолдирди, Исроил Молдовани йирик ҳисобда таслим этди  12 00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  4 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  3 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?! Янгиликлар

"Навбаҳор" - "Қизилқум" ўйинида футболнинг устидан кулишдими?!

Кеча Coca Cola Суперлигаси 19-тур доирасида "Навбаҳор" - "Қизилқум" баҳси бўлиб ўтди.

Бир қарашда учрашув бир текисда кетаётган эди. Аммо, 85-дақиқада бош ҳакам биргина қарори билан ҳаммаёқни "ёндирди".

ВИДЕО  Никола Лазаревич "Навбаҳор" мухлисларига: "Сизлар бутун мавсум давомида жамоангизни тортиб юрган айрим кимсаларнинг ёрдамидан кўра анча яхшироғига лойиқсизлар"

Навоийликлар ҳимоячиси Азизбек Усмонов ўнг қанотдан тўпни ҳаволатиб мезбонлар жарима майдончасига узатди. Ичкарида эса тўп учун "Қизилқум" ҳужумчиси Орифхўжа Абдухолиқов ҳамда "Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азим Аҳмедов кураш олиб боришди. Якунда Абдухолиқов тўпга бош билан зарба берди, дарвоза томон кетаётган тўп эса Аҳмедовнинг қўлига тегиб йўналишини кескин ўзгартирди. Воқелик айнан шундай бўлди.

Бу вазият бўйича ҳамкасбим Фахриддин ҳам айрим мутахассислардан фикр олиб чоп этди.

Наманганда пенальти бормиди?

Бош ҳакам Абдурашид Худойберганов ҳужумчи ҳавога сакрагунча Азимга қўполлик ишлатди деб ҳисоблади ва ҳатто ВАРни кўриб ҳам фикрини ўзгартирмади. Шу жойида Миржалол Қосимовнинг гапларини эсладим. АГМК устозидан курашли вазиятлар ҳақида матбуот анжуманларида кўп бор савол берганмиз ва одатда шундай жавоб беради мураббий: "Футбол ўз-ўзидан курашни талаб қилади. Бу шахмат эмас". Дарҳақиқат, бу ҳаводаги одатий кураш ва шахсан мен ҳеч қандай ўйин қоидаси бузилишини кўрмадим. Кеча "Championat.asia" сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти Илья Обломов ҳам "Навбаҳор" ва "Қизилқум" учрашувидаги вазиятга муносабатини билдирди.

"Бош ҳакам бу вазиятда пенальти белгиламагани ғалати. Биринчидан, қўл табиий ҳолатда эмас. Иккинчидан, қўлнинг тўпга ҳаракати аниқ кўринмоқда. Пенальти белгилаш ва ҳимоячига сариқ карточка кўрсатиш керак эди. Агар ҳакам ҳужумчи томонидан ўйин қоидаси бузилди деб топган бўлса, бу ҳаводаги нормал кураш эди. Аниқ туртиш йўқ, қоидабузарлик аломатлари ҳам йўқ".


Кўриб турганингиздек, мутахассис ҳаммасини аниқ-тиниқ қилиб изоҳлаган. Бу айнан ҳаводаги нормал кураш эди. Тўп эса дарвоза томон кетаяпти, яъни эҳтимолий гол бор бўлган эпизод. Дарвоза томон кетаётган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегиб умуман бошқа томонга кетяпти. Бундай вазиятда ҳар қанақасига пенальти белгиланиши керак. Бошқача бўлиши мумкин эмас. Бу 100 фоизлик пенальти. Лекин, бош ҳакам ВАРдан кейин ҳам 11 метрлик белгиламаганидан жуда ажабландим. Бу энди хато эмас, агар ўйинда ВАР бўлмай шундай хато қилинганда шахсан ўзим ҳам буни табиий қабул қилардим ва ҳаммада учраши мумкин бўлган хато деб атардим, эҳтимол. Лекин, бу баҳсда ВАР бор эди. Билмадим, бу футболни устидан кулишми ёки қўпол хато?


Бош ҳакам бутун учрашувни яхши бошқариши мумкин, аммо биргина эпизод билан ҳамма меҳнатини остун-устун ҳам қилиб юбориши эҳтимоли юқори. Кеча шундай бўлди. 84-дақиқагача бўлган вақтда ҳакамга ҳеч қандай эътироз бўлмади, аммо биргина эпизод ва...

Абдурашид бугунги кунгача Суперлигада кеча беллашув билан бирга 4та ўйинда бош ҳакам бўлиб ишлаган. Яъни, шу кунгача Суперлигада бор йўғи 3 учрашувни бошқарган. Чемпионлик учун курашаётган икки клуб ўртасидаги муҳим тўқнашув тажрибасиз ҳакамга ишониб топширилди. Ҳакамлар маркази бунга изоҳ бериши керак. Шундай ўйинларда пишади деган жавоб янграши эҳтимоли юқори. Аммо, бундай катта ва муҳим ўйинга етарлича тажриба тўплаб кейин келинади. Ҳакамлар футболчи эмас, хато қилса бошқа шериклари хатосини ёпиб кетаверадиган. Бўлиб ҳам бош ҳакам.

Ҳамкамлар маркази ушбу вазият кўриб чиқилишини маълум қилди. Улардан расмий муносабатни кутиб қоламиз. Ўзингизни эҳтиёт қилинг, асабингиз қолганларга эмас, сизга керак.

Муаллиф : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +26   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика