UZ

Сўнгги янгиликлар

22:09Остон Ўрунов миллий термадаги 9 ва 10-голларини урди  0 21:54"Манчестер Сити"га "Борнмут" футболчиси керак  1 21:47Al Ain Cup. Ўзбекистон – Миср 2:0 (матнли трансляция)  286 21:40Луис де ла Фуэнте: "Ямал борасида ҳавотир олмасангиз ҳам бўлади"  0 21:20Вернер қаерга боради?  0 20:58Карло Анчелотти 40 ёшли Модричнинг "Милан"да ўйнаётгани ҳақида гапирди  0 20:18МЛСда тизим ўзгармоқда: "Бу янги эранинг бошланиши бўлади"  0 19:54"Байер" асосий футболчиси "Бавария" кузатуви остида  0 19:10Райс, Ямаль, Дейола... "Пушкаш" мукофоти учун номзодлар эълон қилинди  5 18:44Рафинья "Олтин тўп"ни қўлдан бой бергани ҳақида гапирди  6 18:18Япония Ганани, Корея эса Боливияни доғда қолдирди  1 17:55Хорватиялик футболчи касбини ўзгартиради: у Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан сартарошлик қилди  2 17:32Мбаппе Франция терма жамоаси ихтиёрини тарк этди  0 17:15U-19 чемпионати. "Пахтакор" Тошкент дербисида зафар қучиб, финалга йўл олди  2 17:07Леон Якирович: "Ўзбекистон сифатли ўйин кўрсатади, лекин натижа ўзимизга боғлиқ"  3

Наманганда пенальти бормиди? Янгиликлар

Наманганда пенальти бормиди?

Coca-Cola Суперлиганинг 19-тури ҳам баҳсли вазиятларга бой бўляпти.

Навбаҳор

Зоран Марушич - 60'

Суперлига. 19-тур

16/09/2022, 18:30

0
:
1
Тугади

Қизилқум

45'
90'
16'  Йован Жокич
32'  Мирлан Мурзаев (Зоран Марушич)
60'  Зоран Марушич
60'  Жамшид Искандеров
70'  Жасур Яхшибоев (Дониёр Абдуманнопов)
72'  Рустам Ашурматов
82'  Зоран Марушич (Александр Касьян)
4'  Артём Дмитриев
63'  Артём Дмитриев (Азизбек Усмонов)
80'  Шуҳрат Муҳаммадиев (Орифхўжа Абдухолиқов)
80'  Салим Мустафоев (Дилшод Жўраев)
88'  Александар Станисавлевич (Даврон Анваров)

Айниқса, Намангандаги учрашувнинг 85-дақиқасида содир бўлган эпизод ва "Қизилқум" мураббийининг реаксияси ижтимоий тармоқларда кенг муҳокама қилинмоқда. 


Бутун ўйинни таҳлил қилсак, "бир маромда сузиб кетаётган кема сониялар ичида ёниб кетгандек" кўринади. Ўша вазиятда пенальти бормиди? "Ҳа" бўлса, нега берилмади? "Йўқ" бўлса, нима учун?

Шундай саволларга жавоб топишга ҳаракат қилиб кўрдик. Қуйида ФИФА (собиқ) рефериси, ОФК инструктори ва бошқа масъуллардан олинган фикрларни келтирамиз. Маълум сабаблар билан уларнинг шахси ошкор қилинмайди.

Майдонда нима бўлди?

Азизбек Усмонов ўнг қанотдан жарима майдони марказига узатган тўп Азим Аҳмедовнинг қўлига тегди. Учрашувни бошқараётган Абдурашид Худайберганов унга қадар Орифхўжа Абдухолиқов ҳаводаги курашда ҳимояланаётган футболчига нисбатан қоидани бузганини қайд этиб, "Навбаҳор" фойдасига жарима зарбаси белгилади. 


Вазиятга ВАР хонасида ўтирган Фирдавс Норсафаров аралашиб, бош ҳакамни монитор ёнига чақирди. Аммо Худойбергановнинг қарори ўзгаришсиз қолди. Бу навоийлик футболчилар ҳамда сербиялик мураббийнинг кескин норозилигига сабаб бўлди.

"Қизилқум" форварди ростан ҳам қоидани буздими? 

Агар Абдухолиқовларнинг кичиги ҳаводаги курашда қўполлик ишлатган бўлса, Худойбергановнинг қарорига эътироз бўлиши мумкин эмас. Аммо бу борада тажрибали мутахассисларнинг фикри бир жойдан чиқмаяпти. 

Ўзбекистоннинг энг яхши ҳакамларидан бирига шу савол билан мурожаат қилдик. Дастлаб, трансляцияда кетган кадр билан хулоса бера олмаслигини айтган қаҳрамонимиз бошқа ракурсларни кўрганидан кейин жавоб қайтарди: "Ростан футболчилар ҳавога сакраганида "Қизилқум" вакили "Навбаҳор" ҳимоячисининг елкасига осилган экан. Тўп қўлга тегмасидан, ўйин қоидаси бузилган. Ҳакам шуни инобатга олиб, мезбонлар фойдасига жарима белгилади".

Бу ҳақда телеграмдаги каналимда ёзганимдан кейин "шу вазият пенальти бўлмаса, кесиб ташлашини" айтган рефери ҳам топилди. 

"Агар Азим билан рўй берган вазият 11 метрли нуқтани кўрсатиш учун асос топилмаса, футбол қоидаларини дарҳол ўзгартириш ва қўл билан ўйнаш учун руҳсат бериш керак", — дейди бошқа бир қаҳрамонимиз. 

У айни пайтда хулоса қилиш учун ажойиб аргументни ҳам  ўртага ташлади: Футболчиларнинг ўрнини алмаштирайлик. Тўп Орифхўжанинг қўлига тегсаю Азим унинг орқасидан ҳаракатланган бўлса, ҳакам Аҳмедов қоидани бузгани учун пенальти қўя олармиди? 

Сизнинг фикрингиз қандай?..

Давоми "ФР| футбол АНАЛИЗИ" каналида эълон қилинади

Муаллиф :
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика