UZ

Сўнгги янгиликлар

01:17Максим Шацких: “Трансфер ойнаси ёпилгунича 2-3 нафар янги ўйинчи оламиз”  1 00:55"Андижон" назорат ўйинида Тожикистон жамоасини мағлуб этди  1 00:41Футболга қайтиш муборак: "Байер" Эрик тен Хагнинг дебют ўйинида йирик ҳисобда мағлуб бўлди  4 00:21"Манчестер Сити" Траффорд билан шартнома имзолаши мумкин  2 23:59"Ақлдан озаётган" "Тоттенхэм" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширишга тайёрланмоқда  2 23:46Алишер Одилов "Навбаҳор"ни тарк этди  3 23:24Микель Артета: "Мадуэке - АПЛнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири"  1 22:50Месси Ямалга қарши: Финалиссима қачон бўлади?  4 22:20Исак "Ал Ҳилол"га ўтиши мумкин  1 21:53"Милан" Спортьеллони собиқ жамоасига қайтариб юборди  0 21:33Гампер Кубоги учун ўйин қаерда бўлади?  4 21:14Расман: Нони Мадуэке - "Арсенал" футболчиси!  5 20:52"Насаф" назорат ўйинида "Машъал"дан устун келди  2 20:10"Милан" Модрич ёрдамида "Реал" аъзоси билан музокара ўтказмоқда  0 19:45Моуринью: "Португалияга қайтаман. Фаолиятим охирида эмас, чўққисида"  2

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

"Навбаҳор" ПФКда йиғилиш ўтказилди

Теглар :  Навбаҳор
Бугун Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳ фойесида йиғилиш ўтказилди.

Унда Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мираҳмадшаевич Мирхолдиршоев, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Арифович Саматов, шунингдек, клуб раҳбарияти, ходимлари, “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штаби ва футболчилари иштирок этишди.

Йиғилишда “Навбаҳор”даги ички муҳит, жамоанинг сўнгги ўйинлардаги омадсизлиги сабаблари, ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида билдирилаётган турли фикрлар, шунингдек, жамоамизнинг Coca Cola Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган Қаршининг “Насаф” жамоасига қарши кечадиган ўйинига тайёргарлик бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Ушбу масалалар бўйича “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Шуҳрат Мирхолдиршоев,”Навбаҳор” ПФК директори Бахтиёр Нурматов, жамоа бош мураббийи Андрей Антанасович Канчельскис, мураббий Нўъмон Ҳасанов, жамоа сардори Азимжон Аҳмедов, бундан ташқари, футболчилардан Иван Соловьёв, Игорь Голбан, Руслан Болов, Ўткир Юсупов, Даврон Ҳошимов ҳамда Мирзоҳид Ғофуров сўзга чиқиб, ўз фикрларини билдиришди.

Жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Ойбек Саматов “Навбаҳор”га мураббий Илҳом Мўминжоновнинг таклиф этилганлиги асоссиз эканлиги, Мўминжонов билан ҳеч қандай музокара олиб борилмаганлигини айтиб ўтди.

Футболчилар ҳам ижтимоий тармоқларда “Навбаҳор” тўғрисида тарқалаётган маълумотларнинг ҳақиқатдан анча йироқ эканлиги, клуб раҳбарияти томонидан жамоага барча шароитлар яратиб берилаётганлиги, жамоадаги ички муҳит аъло даражада эканлиги, фақатгина сўнгги ўйинларда жамоадан омад юз ўгираётгани, кейинги ўйинларда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, зафар қучиш учун барча имкониятларини ишга солишлари, “Насаф” билан бўладиган ўйинда жамоанинг омадсизлигига барҳам бериб, ғалаба қозониш ниятида эканликларини таъкидлашди.

Ўз навбатида клуб раҳбарияти ҳам “Навбаҳор” жамоасига бўлажак ўйинларда омад ёр бўлишини тилади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Рейтинг: -22   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика