UZ

Сўнгги янгиликлар

04:19U-17 ЖЧ. Кечаги кун натижалари билан танишинг  0 04:01Мўминхон Баходирхонов: "Агар Ирландия ўз кучи билан ютган бўлса, ҳали улар билан кўришамиз"  0 03:00АПЛ. "Челси" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  2 02:57А Серия. Турин дербисида ҳисоб очилмади, "Милан" меҳмонда ғалабани қўлдан чиқарди  0 02:50Исломбек Исмоилов: "168 сантиметр бўйга эга футболчи 190 сантиметрликни ютиши жуда қийин"  7 02:06Эрон терма жамоаси ноябрь ойидаги йиғин учун таркибини эълон қилди  0 01:45Миср ноябрдаги йиғин учун таркибни эълон қилди, Салоҳ Ўзбекистонга қарши ўйнаши мумкин  0 01:36Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг ноябрь ойидаги йиғин учун таркиби маълум  0 01:22U-17 Жаҳон чемпионати. Ирландия — Ўзбекистон 2:1  0 00:40АПЛ. "Арсенал" меҳмонда 90+4 дақиқада урилган гол туфайли ғалабани қўлдан чиқарди  17 00:34Саудия Арабистони Про лигаси. "Ал Насср", "Ал Иттиҳод" ва "Ал Аҳли" иштирокидаги ўйинлар бўлиб ўтди, Роналду яна пенальтидан гол урди  2 00:30Ла Лига. "Атлетико" ўз уйида "Леванте"ни мағлуб этди, Гризманн захирадан майдонга тушиб, дубль қайд этди  1 00:13Суперлига. "Бунёдкор" – "Динамо" 1:3  0 23:38Бундеслига. "Байер" 6:0 ҳисобида ғалаба қозонди, "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" меҳмонда очко йўқотди  1 23:23Отабек Нарзуллаев: "Қарши ҳужум тактикасида ўйнаб ғалаба қозондик"  4

"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда? Янгиликлар

"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?

Тошкентда ўтказилган "Олимпик" - "Металлург" назорат учрашувини кузатиш учун бир қатор футбол мутахассислари, собиқ мураббийлар ташриф буюрди.

Тачмурод Агамуродов, Рустам Мирсодиқов, Равшан Ҳайдаров, Улуғбек Мирзаев билан бир қаторда ўз вақтида "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Шўртан", "Нефтчи", "Бухоро" жамоаларида тўп тепган Вячеслав Понамарёвни учратиш ёқимли бўлди. 

Сўнгги маротаба 2015 йил "Бухоро"да тўп тепган ва бутсаларини михга илган Понамарёвни кейинчалик кўрганимиз йўқ. 

Фурсатдан фойдаланиб собиқ футболчи билан қисқа интервью ташкил қилдик. 

- Очиғини айтганда кутилмаган учрашув бўлди. Бугунги кунда нималар билан бандсиз?
- Футболчилик давримда ҳам кўп интервью бермас эдим. Майдонда ўйин билан исботлашга ҳаракат қилардим. Тошкентга келдим, дўстларим, танишларим билан учрашиш бошқача ҳисларни берди. Ҳозирги кунда Санкт-Петербургда истиқомат қиламан. "СШОР Лидер" жамоасида 2006 ва 2013 йиллардан иборат жамоани шуғуллантираман. Мен билан бирга яна бир собиқ футболчи Андрей Власичев ҳам ишламоқда. Ҳаётимиз футболда, яшил майдонда. Бундан узоқлашиш қийин. 

- Гарчи Россияда фаолият олиб бораётган бўлсангизда ўзбек футболи билан қизиқиб турасизми?
- Ўзбек футболини ёритиб борадиган сайтлар орқали натижалар, жараёнлар, янгиликларни билиб тураман. Футболчиларимиз қаерга ўтяпти, ким ўйнаяпти қизиқаман. 

- Сиз тўп тепган даврдан анча вақт ўтди...
- Ҳозир таққослаш қийин. Лекин ўзим кўрган бир нечта учрашувлардан хулосам шуки футбол анча тезлашган. Оддий назорат учрашувида ҳам жамоалар охиригача курашмоқда. Қолаверса, бу омил Ўзбекистон терма жамоасининг натижаларида ҳам сезиляпти. 

- Терма жамоа ҳақида гапирдингиз. Ўз вақтида Ўзбекистон ОТЖда тўп тепгансиз. Ўшанда Сидней-2000 Олимпиадасига йўлланма ололмаганмиз. Бу йил эса тарихда илк бор ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирига чипта қўлга киритилди. Парижда имкониятларимизни қандай кўряпсиз?
- Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари ўсишга эришмоқда. Олимпия терма жамоа Парижга йўлланмани қўлга киритгани хурсанд қилди. Россияда ким билан учрашсам бу натижа билан табриклашди. Бундай пайтда албатта ғурурланасиз. Ўзбекистоннинг Олимпиададаги ўйинларини албатта диққат билан томоша қиламан. 

- Бизда яна бир ушалмаган орзу қолмоқда. У ҳам бўлса Жаҳон чемпионати...
- Эътибор берсангиз бу таркибда кучли жамоаларда ўйнайдиган футболчиларимиз кўплигини кўриш мумкин. Россияда, Қозоғистонда, Францияда, Италияда, Эронда ўз жамоаларида яхши ва сифатли ҳаракат қилишмоқда. Дейлик, олдинлари легионерларимиз камчиликни ташкил қилар эди. Ҳозир терма жамоа ўзаги легионерлардан иборат. 

- Қайси футболчини ажратиб кўрсатасиз?
- Албатта, Шомуродов. Жалолиддин Машариповда ҳам дриблинг, тезлик ажойиб ва ақлли футболчи. Аббос Файзуллаев ҳақида ҳар куни гапиришади. У "ўзбекистонлик Месси". ЦСКАга келганида ёрқин ўйин кўрсатиб кетишига кўпчилик ишонмаган. Қаердан олиб келишди бу футболчини деб сўраганлар ҳам бўлган. Лекин тезда ўзини кўрсатди, жамоага мослашиб кетди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика