"Навбаҳор" Паншанбе жамоани тарк этганини тасдиқлади

Оқил Абдубарноев
11 июл 2022, 00:06
"Навбаҳор"нинг тожикистонлик 23 ёшли ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе жамоани тарк этди.

Футболчи фаолиятини Эроннинг “Зоб Ахан” клубида давом эттирадиган бўлди. Паншанбе “Навбаҳор” таркибига 2020 йилнинг 2-даврасида Тожикистоннинг “Истиқлол” клубидан келиб қўшилганди. 

Тожикистонлик ярим ҳимоячи Ўзбекистон Coca Cola Суперлигаси баҳсларида “лочинлар” таркибида 43 та ўйинда майдонга тушиб, 2723 дақиқа тўп тепган ҳолда, рақиблар дарвозасига 2 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди. Жорий мавсумда Эҳсони 7 та ўйинда майдонга тушиб, 75 дақиқа ўйнади. 

Аввалроқ Championat.asia сайти Паншанбенинг клубдан кетгани ҳақида хабар берганди.

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: "Навбаҳор" ФК матбуот хизмати