

Маълумотларга кўра, 23 ёшли ярим ҳимоячи Эроннинг "Зоб Аҳан" клубига ўтади. Исфаҳон клуби ушбу трансфер учун 500 минг евро тўлаб беради.

Паншанбе "Навбаҳор" сафида Суперлига биринчи даврасида 7 та учрашувда майдонга тушиб, 160 дақиқа майдонда ҳаракатланди.
Тожикистон терма жамоаси аъзоси "лочинлар" сафига 2020 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида келиб қўшилганди. Шу пайтгача у "Навбаҳор" либосида Суперлига доирасида 44 та учрашувда иштирок этиб, рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилди ва 2 маротаба жамоадошларининг голига ассистентлик қилди.



