UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  0 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  5 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  1 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   6 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  5

Андрей Микляев: "Локо"ни чуқурликдан чиқариш чораларини ўйлаяпмиз, қидиряпмиз..." (тўлиқ версия) Янгиликлар

Андрей Микляев: "Локо"ни чуқурликдан чиқариш чораларини ўйлаяпмиз, қидиряпмиз..." (тўлиқ версия)

ОЧЛ доирасидаги "Локомотив" - "Зоб Аҳан" (1:1) учрашувидан кейин "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманининг тўлиқ қисмини тақдим этамиз.

"Биринчи навбатда гуруҳдаги муваффақиятсиз иштирок учун мухлислардан узр сўраймиз. Шунингдек, бугунги ноқулай об-ҳавога қарамасдан бизга ишониб ва жамоамизни қўллаб-қувватлаш учун келган ишқибозларга алоҳида раҳмат айтмоқчимиз. Ўйинга келадиган бўлсак, биз ғалаба қозонишга интилдик. Лекин яратилган вазиятларни голга айлантира олмадик. Биринчи бўлимда яққол учта имкониятни қўлдан бой бердик. Бу каби учрашувларда вазиятлардан унумли фойдаланиш лозим. Устига-устак вазиятларни голга айлантиролмай турган пайтда ўз дарвозасидан гол ўтказиб юбориш янада қийинчилик туғдиради. Чунки ҳисобда олдинга бораётган жамоани қувиш янада муаммоларни тақдим этади. Айниқса бундай зич ҳимояга эга жамоа мудофаа чизиғини бузиш анча мушкул. Гол урдик, аммо жуда кеч. "Ал Дуҳаил" билан баҳсда қўлдан чиқарилган тайёр ғалаба ҳам панд берди. ОЧЛда бу каби очко йўқотишлар билан гуруҳдан чиқиш қийин. Албатта гуруҳдан чиқа олмаганимиз аламли. Аммо бу йилги ОЧЛда "Локомотив" катта тажриба тўплади", - дея ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлишди "темирйўлчилар" бош мураббийи Андрей Микляев.

Шундан сўнг "Локомотив" - "Зоб Аҳан" (1:1) учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилган Ислом Тўхтахўжаев ўйин ҳақидаги фикрларини билдирди:

- Бугун ҳаммамиз 100% эмас, балки 150% бор кучимиз билан ҳаракат қилдик. Омад келмади. Балки омад десам нотўғри бўлар, чунки нечта ўйиндан буён муваффақиятсизликни омадга юйиш нотўғри бўлиши мумкин. Балки маҳорат етишмаяптими? Стадионга келган ва бизни кучли ёмғир ёққанига қарамасдан қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат айтаман. Улар ҳақиқий футбол ишқибозлари, - деди Ислом Тўхтахўжаев.

- Биламиз, бу муваффақиятсизликлар биргина сизни эмас, балки тандемда ишлаётган Мирко Йеличични ҳам айби. Микляев-Йеличич тандеми дастлабки мавсумда ОЧЛнинг чорак финалига қадар борганди. Аммо ўтган мавсум ва бу йили жамоа гуруҳдан ҳам чиқолмади. Жорий мавсум эндигина старт олди. "Локомотив" ўтказилган 12 учрашувда 6 маротаба мағлуб бўлишга улгурди. Яна 3 ўйинда дуранг ва бор-йўғи 3 ғалаба қўлга киритилди. Ўтган йили эса "Локомотив" барча мусобақаларда жами 8та мағлубиятга учраганди. Сиз эса такрор ва такрор жамоада ички муҳит бузилганини инкор этиб, ҳаммаси яхши эканлигини таъкидлаб келяпсиз. Хўп, ҳаммаси яхши бўлса, унда "Локо"га нима бўлди? Ҳар гал мағлубият ёки муваффақиятсизликни омадга боғлаш қанчалик тўғри? (Шаҳбоз Беғамов, "CA" журналисти)
Андрей Микляев: - Ички муҳит ҳақида гапирадиган бўлсам, мана футболчи олдингизда турибди. Айтсин. Жамоага келадиган бўлсак, ўйинларда яхши ҳаракат қиляпмиз. Югуришмоқда, ҳаракат бор. Мен биз жисмонан ёки тактик ва техник тарафлама кимгадир ютқазяпмиз демаган бўлардим. "Локомотив"да ички муҳитни бузадиган нозик табиат футболчи йўқ. Мураббий ва футболчилар ўртасида ҳеч қандай низо йўқ. Фақатгина Рашидов бўлган ҳолат бундан истисно. Кеча бу ҳақда ўзидан ҳам сўрадингиз ва жавоб берди. Рашидов билан бўлган ҳолат футболда учраб туради. Футболчи ҳиссиётларини жиловлай олмади.

"Локомотив" айни пайтда чуқурликка тушиб кетганини тушуниб турибмиз. Ва биз биргаликда бу чуқурликдан чиқишга ҳаракат қиляпмиз. Нима қилиш кераклигини ўйлаяпмиз, чораларни қидиряпмиз. Шунингдек, жамоада жароҳатланган футболчилар ва дисквалификациялар юзага келди. Шу боисдан таркибда ротация қилишга мажбур бўляпмиз. Кейин тақвим масаласи бизга жуда қийин келди. Биз кўп вақтни парвозларга сарфлаб юборяпмиз. Айтарли машғулот ўтказишга ҳам улгурмаяпмиз. Мен нолимаяпман. Шунчаки сўраганиз учун жавоб беряпман холос. Биламиз, бу бизни ишимиз. "Локо"даги ички муҳит ҳақида дангал гапирадиган бўлсам, буни ёмон дея олмайман. "Локо"да аҳил оила бор. Бугун футболчилар майдонга ўзлари, мухлислар ва мураббий штаби учун ҳам "жанг" қилишди.

- Ислом, кечаги матбуот анжуманида Андрей Микляев эртанги ўйин балки мураббийлар штаби учун охирги имконият бўлиши мумкинлигини таъкидлаганди. "Локо" етакчиси сифатида айтингчи, агарда раҳбарият Микляев-Йеличич тандемига яна ишонч билдиришса, унда жамоа иккинчи давра якунига кўра кучли-олтиталикка кира оладими? (Шаҳбоз Беғамов, "CA" журналисти)
Ислом Тўхтахўжаев: - Кучли-олтиталик учун эмас, жамоамиз фақат чемпионлик учун курашади. Биз ушбу штаб билан кетма-кет икки йил ҳам чемпион ва кубок соҳибига айландик. Бу йилги мавсумда олдимизга қўйилган асосий мақсад - ОЧЛда гуруҳдан чиқиш эди. Кучли-олтиталик? Биз учун иккинчи ёки учинчи ўрин ҳам натижа эмас. "Локо" фақат чемпионлик учун курашади. Раҳбарият ҳам футболчилар борларини бериб курашаётганини кўриб, билиб турибди. Ички муҳит ҳақида сўрагандиз, жамоа айни пайтда олдинги йилларга қараганда янада жипслашган, бирлашган. Яна қайтараман, биз кучли-олтиталикни эмас, чемпионликни ўйлаяпмиз. Худо хоҳласа ушбу вазифани бажарамиз.

- Тимур Кападзенинг кетгани ички муҳитдаги кайфиятга таъсир қилмадими? Чунки айнан Кападзе етакчилигида жамоа қатор ютуқлар ва ғалабаларга эришди. Жорий мавсум аввалида мураббийлар штабига кирган Кападзе мартдан бошлаб жамоадан буткул кетди. Балки "Локо"га Кападзе етишмаяптими? (Шаҳбоз Беғамов, "CA" журналисти)
Ислом Тўхтахўжаев: - Кападзе сингари футболчи исталган жамоа учун йўқотиш бўлади. Аммо Кападзенинг кетишини муҳитга ҳеч қандай таъсири йўқ. "Локо"да барча аҳил. Балки бу бизнинг жамоа учун синовдир. Ҳаёт ҳар доим ҳам яхши бўлавермайдику. Биз ўтказаётган ҳар бир ўйинимизда 90 дақиқа ҳужум қиляпмиз. Аммо якунда мағлубият ёки дуранг бўлиб қоляпти. "Локомотив" бу муваффақиятсиз сериядан чиқиб кетишга қодир. Худо хоҳласа биз буни уддалаймиз. Бунга ишончим комил.

- "Локо" олиб келган кореялик ҳужумчи Чо Сук Жаэ навбатдаги трансфер хатоми? (Нарзулла Сайдуллаев, "CA" журналисти)
Андрей Микляев: - Менимча, ҳа. Ҳозирча у жамоамиз ўйинига қўшилиб кетолмаяпти. Балки унга мослашиш учун вақт керакдир.

- Шерзод Каримовчи? Чунки бу футболчини ҳам таркибда қўрмаяпмиз... (Нарзулла Сайдуллаев, "CA" журналисти)
Андрей Микляев: - Каримов охирги пайтлар машғулотларда асосий таркиб учун курашмаяпти.

Ислом Тўхтахўжаев: - Қўшимча қилмоқчи эдим. Бу иккала футболчи янги жамоага келганига эндигина 2-3 ой бўлди. Футболчиларни янги муҳитга, янги жамоага қўшилиб, кўникиб кетиши учун маълум вақт талаб этилади. Баъзи футболчиларга янги жойга мослашиб кетиши учун 1-1,5 йил вақт ҳам керак бўлади. Ўйлашимча, уларга вақт керак. Кўпчилик ҳозир Сардор Рашидовни танқид қилмоқда. Унга ҳам қийин. Чунки Рашидов БААда 1 йил футбол ўйнамади. Футболчига эса ўз спорт формасини тиклаб олиши учун вақт керак бўлади. Менимча, Рашидов ўзбек футболи учун керакли ўйинчи. Шу боисдан уни қўллаб-қувватласак фойда бўлади.

- Ислом, ўтган йили бирга ўйнаган легионерлар билан ҳозирги келган легионерларни фарқи қандай? Яъни, ўтган мавсумда келган легионерлар бу йилгидан омадлироқмиди? Коне ёки Блессингни ўрни билиняптими? (Нурали Йўлдошев, "Спорт" канали мухбири)
Ислом Тўхтахўжаев: - Тўғрисини айтсам, легионерларни олишдан мақсад - ОЧЛда яхши иштирок этиш. Кетма-кет иккинчи йили гуруҳда қолиб кетдик. Билмадим, балки маҳаллий футболчилар уларга яхши ўйнашларига етарлича ёрдам беришолмаяптими, яна билмадим. Уларга мураббийлар баҳо бергани маъқул.


Андрей Микляев: "Истеъфо? Сиз ҳам истеъфо берасизми?"

Рейтинг: -34   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика