Эҳсони Паншанбе "Навбаҳор"ни тарк этди

Оқил Абдубарноев
6 июл 2022
Ёзги трансфер ойнаси вақтида қайноқ янгилик.

"Навбаҳор"да тўп тепаётган Эҳсони Паншанбе клуб билан хайрлашди. У биринчи даврада 7та учрашувда майдонга тушди.

Тожикистонлик ярим ҳимоячи 2020 йилги мавсумнинг иккинчи даврасида "лочинлар" сафига қўшилганди. Шу пайтгача у "Навбаҳор" либосида умумий ҳисобда Суперлигада 44та учрашувда майдонга тушди. Рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилган бўлса, яна 2 маротаба жамоадошларининг голига ассистентлик қилди.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: championat.asia