

Эроннинг "Зоб Аҳан" клуби аъзоси, "Навбаҳор" собиқ ярим ҳимоячиси Эҳсони Паншанбе фаолиятини яна Ўзбекистонда давом эттириш мумкин. Унга Фарғонанинг "Нефтчи" клуби қизиқиш билдирмоқда.
23 ёшли хавбек "Зоб Аҳан" сафида Эрон Про лигаси жорий мавсумида 5 та ўйинда ҳаракат қилди. Унинг жамоаси айни пайтда чемпионатда тўққизинчи поғонадан жой олган.
Маълумот учун, "Нефтчи" ўтган мавсумни 32 очко билан тўққизинчи ўринда якунлади.



