UZ

Сўнгги янгиликлар

02:12"Рома" ва "Женоа" Шомуродовнинг ижарасини келишиб олди. Элдор душанба куни шартнома имзолайди!   10 01:44Ўртоқлик учрашуви. Ван Дейк 285 кунлик танаффусдан кейин майдонга қайтган учрашувда "Ливерпуль" мағлубиятга учради  0 01:20Арсен Венгер Швейцария термасини бошқариши мумкин  1 01:00АПЛдан Саудия Арабистонига. "Лидс" собиқ футболчиси янги жамоага ўтди  0 00:40МЮ "Престон" билан ўйинни жамоадаги эҳтимолий вирус сабаб бекор қилди  0 00:19Конференциялар Лигаси. БАТЭ йирик ҳисобда енгилиб, кейинги босқичга чиқа олмади, Умаров тўлиқ 90 дақиқа ўйнади  1 00:00"Хетафе" президенти: "Месси кетса, барчамиз зарар кўрамиз"  4 23:39"Реал" Иско учун 20 млн хоҳламоқда. "Арсенал" ва "Милан" футболчи учун даъвогар  3 23:20Ван Дейк тўққиз ой деганда "Ливерпуль" қайдномасига киритилди. Рўйхатда Жо Гомез ҳам бор  2 23:00"Тоттенхэм" Кристиан Ромеро учун "Аталанта"га 55 млн тўлолмайди   2 22:44Конференциялар Лигаси. "Тобол" "Хайдук" тўсиғидан ўтиб, кейинги босқичга йўл олди, Сергеевдан дубль!   21 22:24"Барселона" собиқ футболчиси ўз фаолиятини якунлади  4 22:00Рамос: "Қадрдоним Варан, фаолиятингнинг янги босқичида сенга омад тилайман"  2 21:39"Манчестер Сити" асосий таркиб аъзоларининг ярми билан шартномани узайтирмоқчи  4 21:15Шомуродовнинг "Рома"даги йиллик маоши очиқланди  69

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги) Янгиликлар

"Навбаҳор" Панчшанбенинг сотувидан фойда қила оладими? (ФР блоги)

Championat.asia'нинг "Эшитдик-да!" рукни навбатдаги трансфер очиқламасини амалга оширди.

Унда таъкидланишича, "Навбаҳор" Туркиянинг "Хатайспор" клуби билан Эҳсони Панчшанбенинг трансферини муҳокама қилаётган экан. Хўш, ушбу музокарани қандай истиқбол кутмоқда? Қуйида шу ҳақда.

Эҳсони Панчшанбе — 1999 йилда туғилган, Тожикистон чемпионатининг 2018 йилдаги энг яхши футболчиси. У 2020 йилнинг сенябрь ойида "Истиқлол"дан "Навбаҳор" таркибига кўчиб ўтди. "Transfermarkt" портали маълумотига кўра, Эҳсони Наманган клуби учун 200 минг еврога тушган (ўшанда унинг трансфер баҳоси 350 минг еврога баробар эди).

У бугунга қадар "лочинлар" либосида 29 учрашув ўтказиб, ўз ҳисобига 3 та гол ёздириб қўйган. Панчшанбенинг "Навбаҳор" билан шартномаси 2022 йилнинг охирига қадар амал қилади.

"Хатайспор" — 2020 йил Туркия Суперлигасида дебют қилди. Шунга қарамай, ўзининг элитадаги илк мавсумида анча муваффақиятли қатнашиб, 6-ўринни банд қилди. Жамоа таркибида Аарон Бупендза ва Маме Бирам Диуф сингари кучли ҳужумчилар бор (иккала форвард Суперлиганинг ўтган мавсум тўпурари бўлишди). Жамоа таркибидаги энг қиммат футболчи 24 ёшли Бупендза ҳисобланади — 8,5 млн евро.

Бевосита Панчшанбе ўйнайдиган позицияда эса Адама Траоре ҳамда Рубен Рибейро сингари тажрибали футболчилар бор. Шу туфайли трансфер амалга ошса ҳам, Эҳсонининг бу жамоа таркибида ўйнаб кетиши қийин бўлади.

Юқорида тожикистонлик футболчининг трансфери "Навбаҳор" учун 200 минг еврога тушгани ҳақида айтдик. Маълумотларга қараганда, жамоа раҳбарияти Панчшанбени худди шунча маблағ эвазига қўйиб юборишни режалаштиряпти. Аммо, бу масала жуда қийин. Боиси шундаки, "Хатайспор" трансферлар учун деярли маблағ сарфламайди ва шу йўл билан фойда қилиш ҳақида ўйламайди.

Маълумот учун, клуб таркибида муваффақиятли тўп теп(аёт)ган Муҳаммад Камара, Маме Бирам Диуф, Рубен Рибейро, Мунир, Аарон Бупендза, Исаак Сакей сингари легионерларнинг барчаси эркин агент сифатида келиб қўшилган. Шундай экан, "Хатайспор"нинг Эҳсони учун 200 минг евро тўлашига ишониш имконсиз.

Қадрли мухлис, сиз қандай фикрдасиз? Панчшанбенинг Туркия Суперлигасига трансфери амалга ошадими?

Муаллиф : Faxriddin Ro'ziyev
Рейтинг: -15   

Фикрлар

+4   
17 июл 16:34:48
Bexruz Holmirzaev
Сенга нима канчага сотиб канчага бериши???Савиясиз бир тийинга киммат макола емас тутуруксиз гаплар...Клуб олди сотдисига аралашма
+2   
17 июл 17:50:18
Бахт
Mirali Hcerali фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Унак,а турклар эл бу'лмайди деманг биз у'збеклар х,ам асли турклармиз энди пайшанбани фак,ат бизни клубларга у'хшаш бюджет пулини кемирувчилар олади
Биз туркмасмиз,туркий билан турк бошка нарса.Биза У́ЗБЕКмиза
+1   
17 июл 21:08:10
туракургон сити
Шу маколани муаллифи сал анакарокми дейманда,хаелига келган нарсани макола килиб чикараверади,думбул.
Профессионал журналист фактлар асосида макола таерлайди,эшитганини езиб юборавермайди.
Яхшиям бизда юз-хотирми еки бефаркликми борда акс холда Навбахор мутасаддилари бу думбулни судга берворар эди.
+1   
17 июл 18:25:55
Бахтийор Ашуров
Бахт фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Биз туркмасмиз,туркий билан турк бошка нарса.Биза У́ЗБЕКмиза
Тарихни ковлаштирса турк атамасини туркларга умуман алоқаси йўқ.
   
17 июл 21:40:34
ФАН*
Илтимос СА журналистлари мактаб ўқувчилари боп фикрларга эга мақола эълон қилишни бас қилинглар, бу СА дек сайтга тўғри келмайди.
На маъно на мантиқ бўлмаган мақолаларни чоп этишингларни бу биринчиси эмас, худдики 10 синф ўқувчисига қўшиш, айириш, бўлишни ўргатиб вақтни беҳудага сарфлаш каби.
   
17 июл 17:10:20
Mirali Hcerali
Farobiddin Ochilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сарфлайдими сарфламайдими бу уларни муаммоси. Бизни бу нарса кизиктирмаслиги керак. Бу турклар эл бумаган хеч качон узи, бошка жойга сотиш керак
Унак,а турклар эл бу'лмайди деманг биз у'збеклар х,ам асли турклармиз энди пайшанбани фак,ат бизни клубларга у'хшаш бюджет пулини кемирувчилар олади
   
17 июл 17:07:46
Ulug'shajara
Nima bolyapti bu yerda nimadur bor shu ishni tergovga berish kerak.
   
17 июл 16:33:24
Тож
Бабаян уже бошлабди. Жойи чиқса соққа қил, деган шиори амалда! Эҳсони хали ёш, Навбаҳордан кетмаслиги керак. Лекин Бабаянни айтганини қилмаса майдонга туша олмайди, бу ёғи ҳам бор.
   
17 июл 15:59:35
Nishon 4chi savxoz
Adama Traore Wolvesda uynaydi, xato qimela adminla
   
17 июл 15:47:26
taqvo
Бабаян пул қилишни бошлабдида, клуб фойда омайди, хамма пул Бабани чўнтагига кетади
   
17 июл 15:46:53
Gaffarov Muzaffar
Oma zzz qildilarin CA nima qilasan bilib bilmay maqola chiqaraverib. Shunchalik infarmatsiya ogin kesa surishtir oldin. Qaysi chirigan kallalarindan oldin Exson Navbaxorga 200 minga kelganini, erkin agent bolib kelganku Navbaxorga tekinga, keyin qaydan oldin 20 ming predlagat qiganini 100 ming beraman dedi biz sotmadik, oma borku oxiri sutka beramiz sanlani
   
17 июл 15:27:14
сайфиев карим
Кетса яхши булади
   
17 июл 15:17:47
Muhammad12
Farobiddin Ochilov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Сарфлайдими сарфламайдими бу уларни муаммоси. Бизни бу нарса кизиктирмаслиги керак. Бу турклар эл бумаган хеч качон узи, бошка жойга сотиш керак
Bu turklar bizga qardosh ekanligini ham unutmang.Bilmadim sizni qaysi turk xafa qilgan lekin hamma millatlarda boʻlgani kabi turklarda ham yaxshi insonlar koʻp .
   
17 июл 15:13:04
Sher-Shef
Turkiya chempionatida o‘ynab ketolmaydi.
   
17 июл 15:11:40
Farobiddin Ochilov
Сарфлайдими сарфламайдими бу уларни муаммоси. Бизни бу нарса кизиктирмаслиги керак. Бу турклар эл бумаган хеч качон узи, бошка жойга сотиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика