"Навбаҳор": Навбатдаги ўйин ҳам “Оқ-тепа”да ўтади

Tolibjon Qosimov
9 фев 2017
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, бугун жамоамиз мавсумлар оралиғидаги навбатдаги назорат ўйинида майдонга тушади.

Бу гал футболчиларимизга Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби рақиблик қилади. Мазкур учрашув бугун соат 15.00да “Оқ-тепа” жамоасига қарашли ўйингоҳ майдонида бўлиб ўтади. Ёдингизда бўлса “Сўғдиёна” жамоаси билан январь ойида ҳам назорат ўйинида куч синашилганди. Ўшанда жиззахликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди.


Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: pfcnavbahor.uz