

Эртага бўлиб ўтадиган "Навбаҳор" ва "Насаф" жамоалари ўртасидаги учрашув олдидан йиғилиш ўтказилди. Ҳар икки жамоа вакиллари ўртасидаги йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, жамоаларни қандай либосларда майдонга тушишларига ҳам ойдинлик киритилди. "Навбаҳор" учрашувни оқ-қизил, "Насаф" кўк рангли либосда ўтказади.




