

Мавсумлар оралиғида “Навбаҳор” жамоасига жалб этилган футболчилар билан шартнома имзоланмоқда. Бугун “Нефтчи”дан таклиф этилган ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов ва “Машъал”дан жалб этилган ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлар билан шартнома имзоланди. 2017 йилги мавсумда вилоятимиз футболи тарбияланувчилари "Навбаҳор” жамоаси шарафини ҳимоя қилишади. Шунингдек, жамоамиз етакчиларидан бири Дилшод Жабборов билан ҳам амалдаги шартнома муддати узайтирилди.



