UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" (матнли трансляция)  0 19:37Родри: "Арсенал"дан қасос олишимиз керак"  5 19:18"Арсенал" — "Манчестер Сити". Ҳусанов асосий таркибда  28 19:15"Қизилқум" — "Насаф" 0:0 (Матнли трансляция)  16 18:50Усмоновнинг сўнгги сонияларда киритган голи "Андижон"ни мағлубиятдан қутқариб қолди  25 18:36"Мальорка" — "Атлетико". Таркиблар маълум  0 18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  15 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  7 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  2 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  5 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  17 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  6 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5

"Навбаҳор": Камол Жўнашев - ёшлар жамоаси бош мураббийи Янгиликлар

"Навбаҳор": Камол Жўнашев - ёшлар жамоаси бош мураббийи

Хабарингиз борки, “Навбаҳор” ёшлар жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй бериб Александр Лян ва Шерзод Жўраевлар иш бошлашганди.
Ёшларимиз мавсумга айнан шу мураббийлар бошчилигидаги тайёргарлик кўришаётганди. Александр Лянда соғлиқ билан боғлиқ муаммоалар юзага келганлиги боис ушбу мутахассис вақтинчалик тарзда мураббийлик фаолиятини давом эттира олмайдиган бўлди. Шу сабабли, Лянни ўрнини Камол Жўнашев эгаллади. Бунга қадар биринчи лига жамоаларида фаолият олиб борган мураббий янги мавсумда “Навбаҳор” ёшлари билан ишлайдиган бўлди. Шерзод Жўраев эса эндиликда Жўнашевга ёрдам беради.

Ёшларимизнинг мавсумга тайёргарлик ишлари эса давом этмоқда. Ёш “навбаҳорчилар” янги мураббий бошчилигидаги дастлабки назорат ўйинида майдонга тушишга ҳам улгуришди. Яъни ёшларимиз Уйчида биринчи лига вакили “Хотира-79” жамоаси меҳмони бўлишди. Қизиқарли руҳда ўтган учрашувда 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этилди. Ёшларимиз томонидан киритилган голга эса Сардор Теляков муаллифлик қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика