

Хусусан, ярим ҳимоячи Сардор Теляков 2022 йилги мавсумни ижара асосида Яйпаннинг “Турон” жамоаси сафида ўтказадиган бўлди. Шунингдек, Аббос Ғуломов “Нефтчи”га ижарага берилди. Демак, ушбу футболчи мавсумни Фарғона жамоасида ўтказади.
Маълумот учун: Сардор Теляков Суперлиганинг 2021 йилги мавсумида 19 ўйинда майдонга тушиб, 1201 дақиқа ўйнади ва рақиблар дарвозасини 2 бор ишғол қилди. Аббос Ғуломов эса 22 ўйинда 1202 дақиқа тўп тепиб, 1 та гол муаллифига айланди.




