UZ

Сўнгги янгиликлар

16:08Тен Ҳаг: "Антони ҳали ҳам мен учун ўғлимдек, аммо у "Байер"га қизиқ эмас"  0 15:37Ямалнинг отаси ўғлини танқид қилувчилар ҳақида: "Одамлар бошқаларга қарайди, кейин ҳасаддан ўлади. Бу уларнинг муаммоси".  4 15:08Обамеянг "Ал Қодисия"ни тарк этди ва Европага қайтиши мумкин  2 14:40Терма жамоага хорижлик мураббий керакми?  61 14:16Снуп Догг Британиянинг машҳур клуби эгасига айланади  3 13:49"Манчестер Сити"нинг янги мавсум учун меҳмон либоси тақдим этилди  1 12:49Расман: Суннатуллоҳ Ҳамиджонов "Андижон"га қайтди  1 12:30Еврокубокда ақлдан оздирадиган камбэк! Финляндия клуби "Барселона" ва "Реал"нинг қаҳрамонлигини такрорлади  6 12:05Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Москвага жўнаб кетди  4 11:34"Барселона" икки футболчи билан шартномани бекор қилмоқчи  2 10:54Луис Диаснинг "Барселона"га ўтишига Исаак ёки Экитике сабабчи бўлиши мумкин  2 10:15Лёв ёки Билич келишига Кападзе нима дейди?  92 09:56Серхио Рамосдан "Реал"ни тарк этган Лукаc Васкесга самимий мактуб: "Сени соғинамиз, Пико"  0 09:29Тимур Кападзе: "Қуръа яхши ўтди, ҳаммасини вақт кўрсатади"  6 08:55"Бухоро" иккинчи даврада рақибларини Қаршида қабул қилади  13

"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди Янгиликлар

"Навбаҳор" Ибрагимов ва Алибоев билан шартнома тузди

Янги мавсумга жиддий тарзда тайёргарлик кўраётган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

Куни кеча  тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов ва Наманган футболи тарбияланувчиси бўлган маҳоратли форвард Илҳом Алибоев жамоа билан шартнома имзолашди. Мазкур футболчилар янги мавсумни “лочинлар” таркибида ўтказишади.

Азиз Ибрагимов 1986 йил, 21 июлда Тошкентда туғилган. Фаолияти давомида мамлакатимизнинг “Трактор” (Тошкент), “Шўртан” (Ғузор), “Андижон” (Андижон), “Динамо” (Самарқанд), “Бухоро” (Бухоро), Словакиянинг “Слован” (Братислава), Чехиянинг “Богемианс - 1905”, “Баник”, “Богемианс”, Хитойнинг “Чиндао Чжуннен”, Эроннинг “Машин Сизи”, Латвиянинг “Спартак” (Юрмала) клубларида тўп сурган. Мазкур футболчи ўтган мавсумни “Бухоро” жамоасида ўтказган.

Шунингдек, у 2007 – 2011 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урган.

24 ёшли ҳужумчи Илҳом Алибоев эса ўтган мавсумда Фарғонанинг “Ифтихор” жамоасида тўп сурган.



Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика