UZ

Сўнгги янгиликлар

07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  2 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  4 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  5 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6 22:08Максим Шацких: "Жамоамизда "Андижон" даражасига мос бўлмаган футболчилар бор"  60 21:58Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ва гол инобатга олинмаган ўйинда "Қизилқум" ва "Бунёдкор" муросага келди  23

"Навбаҳор": Гавриш машғулотга қўшилади Янгиликлар

"Навбаҳор": Гавриш машғулотга қўшилади

"Навбаҳор"нинг эртага бўлиб ўтадиган машғулотида украиналик футболчи Виталий Гавриш қўшилади.

1986 йилнинг 18 мартида туғилган Виталий майдонда ярим ҳимоячи сифатида ҳаракат қилади. Чернигов шаҳрида туғилган футболчи фаолиятини 2002 йили “Десна” клубида бошлаган. 2007 йилга қадар ушбу жамоа сафида 74 та ўйинда майдонга тушиб, рақиблар дарвозасини 17 бор нишонга олган. Гавриш 2007-2011 йилларда Алчевскнинг “Сталь” (124 та ўйин 23 та гол) жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2007-2008 йилги мавсумда Донецкнинг “Металлург” жамоаси аъзоси сифатида ҳаракат қилган. Аммо, ушбу клуб сафида атиги иккита ўйин ўтказганлиги сабабли яна “Сталь”га қайтган. 2011-2013 мавсумларни “Александрия” жамоасида ўтказиб, 30 та учрашувда рақиблар дарвозасини икки бор нишонга олган. 2013-2015 йилларда Запорожьенинг “Металлург” клубида тўп суриб, 44 та ўйинда битта голга муаллифлик қилган. Футболчнинг сўнгги жамоаси “Говерла” жамоаси бўлганди.

Аввал жамоамиз сафига сербиялик футболчини келиб қўшилиши ҳақида хабар бергандик. Аммо, сербиялик ўйинчи маълум сабабларга юртимизга кела олмайдиган бўлди. Шу сабабли, унинг ўрнига Виталий Гавриш чақирилди. Гавриш мураббийларда яхши таассурот қолдира олса янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика